EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда ҳуқуқбузарлик ҳолатини тақдим этган шахслар рағбатлантирилади

Ўзбекистонда ҳуқуқбузарлик ҳолатини тақдим этган шахслар рағбатлантирилади

Ўзбекистонда 2022 йил 1 апрелдан бошлаб дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш бўйича ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича фотосурат, видеоёзув ва хабарларни тақдим этган шахслар рағбатлантирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги  фармони билан тасдиқланди.

Жумладан, фармонда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида 2022 йил 1 апрелдан бошлаб дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш бўйича ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосурат ва видеоёзувларни Ички ишлар вазирлиги ва Давлат экология қўмитасининг махсус ахборот тизимига юборган шахслар ҳар бир тасдиқланган ҳолат бўйича ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварига тенг миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Рағбатлантириш ҳуқуқбузарлик бўйича биринчи хабар берган шахсга нисбатан қўлланилади.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING