EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда лойиҳа тайёрлаш институтларининг жавобгарлиги оширилади

Ўзбекистонда лойиҳа тайёрлаш институтларининг жавобгарлиги оширилади

Ўзбекистонда лойиҳа тайёрлаш институтларининг жавобгарлиги оширилади, дея хабар бермоқда Қўмита матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 30 декабрдаги  фармони билан Давлат экология қўмитаси томонидан уч ой муддатда:

- дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларини кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилишни назарда тутувчи лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаганлик учун лойиҳа институтларининг жавобгарлигини белгилаш;

- дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикаст етказганлик, бошқа жойга кўчириб ўтказганлик ҳамда парвариш қилмаслик оқибатида уларнинг қуриб қолиши учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади ва Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда мораторий талабларини бузганганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилган эди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING