EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда мораторий талабларини бузганганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Ўзбекистонда мораторий талабларини бузганганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Ўзбекистонда мораторий талабларини бузганганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги  фармони билан мораторий даврида амалдаги чеклов ва мажбуриятлар билан бирга қўшимча равишда:

а) ҳуқуқбузарларга:

мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдори беш бараварга;

дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш ва шикастлантириш билан ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун ундириш суммалари икки бараварга оширилган ҳолда қўлланилади;

б) мораторий талабларини бузган қурилиш-пудрат ташкилотларининг “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги даражаси (рейтинг баҳоси) бир поғона пасайтирилади.

Бунда:

даражаси (рейтинг баҳоси) бир поғона пасайтирилган қурилиш-пудрат ташкилотлари бир йил мобайнида даражасини (рейтинг баҳосини) кўтариш имконидан маҳрум бўлади;

даражасини (рейтинг баҳосини) бир поғонага пасайтириш имкони бўлмаган қурилиш-пудрат ташкилотлари бир йил муддатга қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтингидан тўлиқ чиқариб ташланади.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING