EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
ЎзбекистондаЭкологик кодекс лойиҳаси ишлаб чиқилади

ЎзбекистондаЭкологик кодекс лойиҳаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 31 декабрдаги “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ҳужжатга мувофиқ, Давлат экология қўмитасига 2022 йил 1 декабрга қадар Экологик кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилди.

Кодексни кенг жамоатчилик, илмий-тадқиқот институтлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб этган ҳолда ишлаб чиқиш белгиланган.

Лойиҳа қуйидагиларни назарда тутиши лозим:

- экологияга оид қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш ва ихчамлаштириш;

- атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида жамоатчилик назоратининг роли ва таъсирини ошириш;

- биохилма-хилликни асраш, тиклаш ва кўпайтиришнинг аниқ механизмлари ва рағбатлантириш тизимини жорий этиш;

- атроф-муҳитни муҳофаза қилишда давлат ташкилотлари ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

экологик назорат ва мониторинг турларини амалга ошириш тартиби, шу жумладан, “яшил иқтисодиётни” рағбатлантириш чоралари;

- экологик экспертизани амалга ошириш тартиби.

Бундан ташқари, ҳужжат билан 1 февралдан бошлаб вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозими тугатилиб, қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими ташкил этилади.

Тошкент шаҳри ва унинг туманлари ҳокимларининг архитектура, капитал қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими тугатилиб, қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими киритилади.

Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасидаа 3 нафар ходимдан иборат бўлган Экологик назорат бўлими ташкил этилади.

Шу билан бирга, бундан буён Давлат экология қўмитаси раиси Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аъзоси ҳисобланади.

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари бошлиқлари Давлат экология қўмитаси раиси томонидан бевосита лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Қорақалпоғистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Давлат экология қўмитаси билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING