Сўнгги янгиликлар
Фарғона тонг отгунча: Ер сотаётган ҳокимлар, очиқча гаплашишни таклиф этган Президент

Фарғона тонг отгунча: Ер сотаётган ҳокимлар, очиқча гаплашишни таклиф этган Президент

Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда Фарғона вилояти фаоллари билан учрашмоқда. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар берди.

“Барча амалдорлар — халқ хизматкорлари. Буни ҳамма тушуниши керак. Тушунмаган инсон сиёсатимизга хиёнат қилган бўлади. Айрим амалдорлар тушунмаяпти ҳали ҳам бу нарсани, деган давлат раҳбари.

Президент айрим ҳокимлар йиллар давомида ер сотиш билан шуғулланиб келганини айтди.

Энди ҳокимларни савдо соҳасига чиқаряпман. Шунда ҳам бу ҳолатлар бўляпти. Фарғона вилояти ҳокимининг имзосигача ўхшатиб, ер олиш бўйича қарорни чиқартириб олган ҳолат ҳам бўлди. Хайрулла Бозоров эса “бу ерни мен бермаганман”, деяпти. Ўзи шу имзони ўхшатишни ҳам ҳокимликда ишлайдиган одам қилган. Кичкина лавозимда ишлайди, бир бюрократ ўзи. Ҳайрон қолади киши”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, 2022 йили Фарғона вилоятидаги маҳаллий бюджетда 1 триллион сўм пул қолади.

“Хайрулла Бозоров молия соҳасини яхши тушунади. Мен бош вазир бўлган вақтларим битта вилоятга 100 миллион сўм пул беролмасдик. Кеча ҳоким мендан 200 миллиард сўм сўради. Бераман дедим. Ҳозир тадбиркорларга ёрдам бермасак бўлмайди”, дейди президент.

Шавкат Мирзиёев чет элга сафар қилса ҳам нимадир ўрганиб келишга ҳаракат қилишини айтди.

“Ўзим бормасам ҳам давлат номидан кимдир борса унга, албатта, айтаман: “давлат ҳисобидан боряпсан, бориб нимадир ўрганиб кел, дейман. Турист бўлмагин, оқсоқол бўлиб борсанг турист бўласан, дейман”, дейди президент.

Давлат раҳбари бугун очиқ мулоқот бўлишини айтди.

“Вазирлар ҳам барчаси чиқиб ҳисобот беради. Бўладиганини айтасизлар, бўлмайдигани бўлса, бўлмайди дейсизлар. Менга маъруза эмас, натижа керак. Шунинг учун, бугун очиқ гаплашамиз”, дейди президент.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив