Сўнгги янгиликлар
Қозоғистонда 47 нафар ўзбек бўлган автобус ЙТҲга учради

Қозоғистонда 47 нафар ўзбек бўлган автобус ЙТҲга учради

Ўзбекистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги (Қозоғистон Республикаси) Бош консуллиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг 12 май куни Жамбил вилоятида йўловчи автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақида ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Нукус-Олмаота йўналиши бўйича ҳаракатланаётган автобусда 53 нафар йўловчи, жумладан, 47 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган. Ҳодиса оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

Айни пайтда 16 нафар ўзбекистонлик туман касалхонасида, жумладан 2 нафари жонлантириш бўлимида ётибди.

Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консуллиги ҳузурида жабрланганларга ёрдам кўрсатишни ташкил этиш бўйича штаб тузилди. Дипломатлар воқеа жойига боришди.

Вазият Бош консуллик назорати остида. Ҳалок бўлганларнинг жасадларини ватанига олиб боришнинг ташкилий масалалари ҳал этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, Ўзбекистон фуқаролари ёрдам сўраши мумкинлигини эслатади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги Бош консуллигига +77779504422 ёки +77779504433 рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив