EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Сўнгги уч ойда 100 млн. доллардан ортиқ қурилиш материаллари экспорт қилинди

Сўнгги уч ойда 100 млн. доллардан ортиқ қурилиш материаллари экспорт қилинди

Жорий йилнинг январь-март ойларида тармоқ корхоналари томонидан 107,7 млн доллар миқдорида қурилиш материаллари ва хизматлари экспорти амалга оширилган.

Юқоридаги экспорт кўрсаткичларга 14,8 млн долларлик керамик плитка ва керамика буюмлари, 5,0 млн долларлик алюмин профиль ва панеллар, 17,3 млн долларлик ПВХ профиль, труба ва фитинглар, 7,2 млн доллар керамик ғиштлар, 1,0 млн долларлик цемент, 1,9 млн долларлик гипсокартон, 5,5 млн долларлик гулқоғоз ва бошқа қоғоз маҳсулотлари, 3,3 млн долларлик таббий пардозбоп тошлар каби қурилиш материаллар экспорт қилиш ҳисобига эришилди.

Эътиборли жиҳати, аксарият қурилиш материаллар бўйича тармоқда янги қувватларни яратилиши ва модернизация қилиниши, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳамда янги корхоналарни экспортга жалб қилиниши ҳисобига баъзи турдаги қурилиш материаллари экспортини 2021 йил шу даврига нисбатан бир неча баробарга оширишга муваффақ бўлинди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING