
Зироат ва Шаҳноза Мирзиёева Ўзбекистондаги ягона госпиталь-мактабга ташриф буюришди
Кеча, 11 май куни “Замин” фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ва Шаҳноза Мирзиёева фонд томонидан ташкил этилган “Меҳрли мактаб"га ташриф буюрди. Бу ҳақда Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналида эълон қилди.
Мактаб "Замин" фонди ҳомийлигида ташкил этилган. Бу ерда госпиталь педагогика соҳаси учун илмий-амалий методология ҳам ишлаб чиқилади.
Қайд этилишича, Мирзиёевалар мактаб ўқувчилари билан суҳбатлашишган ва мактабнинг шароитлари билан танишиб чиқишган.
Маълумот ўрнида, “Меҳрли мактаб” – Ўзбекистондаги илк госпиталь-мактаб. Унда узоқ вақт даволанаётгани сабаб мактаб ё боғчага бора олмаётган болалар ўқияпти.
«Улашинг»