EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
"Маданий мерос объектларининг муҳофазаси кучайтирилади" —  Шаҳриёр Нуруллаев

"Маданий мерос объектларининг муҳофазаси кучайтирилади" — Шаҳриёр Нуруллаев

2022 йил 27 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Маданий мерос агентлиги фаолияти таҳлили ва давлат дастури ижроси” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Маданий мерос агентлиги директори Шаҳриёр Нуруллаев соҳада қилинаётган ишлар ҳақида сўз юритди.

"Янги Ўзбекистонда Туризм йўналишини иқтисодиётнинг драйвер соҳаларидан бирига айлантириш мақсад қилиб қўйилган. Зеро, Ўзбекистонда бу йўналишда фойдаланилмаган кенг имкониятлар бор, жумладан, табиий шароит, тарихий ва маданий обидалар мавжуд. Улар нафақат маданий мерос балки халқимизнинг бебаҳо бойлиги сифатида ҳам аҳамиятга эга. Шу сабабдан маданий мерос объектлари муҳофазасини кучайтириш бугунги кундаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади", — дейди Шаҳриёр Нуруллаев

Шунингдек, ҳозирги кунга қадар 8 минг 210 та моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объекти давлат муҳофазасига олинган бўлиб, шундан 4 минг 788 таси археология, 2 минг 265 таси архитектура объектлари, 625 таси монументал санъат асарлари, 530 таси диққатга сазовор жойлар ҳисобланади.

Шавкат Мирзиёев томонидан 2021-йил 6-апрелда тасдиқланган “Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Маданий мерос объектларидан туризм мақсадида самарали фойдаланиш учун Туризм ва спорт вазирлиги ҳозирги Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги ташкил этилгани соҳадаги улкан ислоҳотларни бошлаб берди. Президент томонидан “Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5150-сонли қарори ҳам мазкур йўналишдаги улкан ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.

Ушбу қарор билан Ўзбекистон халқининг бой тарихи ва маданиятини акс эттирувчи ноёб ва нодир маданий меросини асраб-авайлашни кучайтириш, соҳани рақамлаштириш, инновацион ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жаҳоннинг илғор тажрибаларини самарали қўллаш мақсадида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ташкил этилди.

Моддий-маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, моддий-маданий мерос объектларини аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, тарғиб қилиш, давлат реестри, электрон каталоги, паспорти ва давлат кадастрини юритиш, қўриқланадиган теграларини белгилаш ҳамда соҳада давлат назоратини амалга ошириш каби қатор чора-тадбирлар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Президентнинг  қарори билан Агентликка моддий маданий мерос, музейлар, археология, маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши соҳасида махсус ваколатли давлат бошқарув органи мақоми берилди.

Агентлик ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий этиб белгиланди.

Шу билан бирга, Агентлик соҳага оид қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига йўл қўймаслик ёки қонун бузилишларини бартараф қилиш ҳақида тегишлича ёзма равишда огоҳлантиришлар ва ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ваколатига эга. Қонун бузилиши ҳолатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда айбдор мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш тўғрисидаги кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни киритиш ҳуқуқига эга.

Ҳужжатга кўра, соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва моддий-маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари жойлашган аҳоли пунктларининг бош режалари бундан буён Агентлик билан келишилади.

Моддий-маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ва уларнинг қўриқланадиган теграларида объектларни қуриш, бузиш ва ободонлаштириш ишларининг лойиҳалари Агентлик билан мажбурий тартибда кўриб чиқилади. Бунда Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар (объектлар) бўйича лойиҳалар Агентлик томонидан ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия орқали ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси маркази билан келишилади.

Асрашга доир ишларни амалга ошириш учун Илмий-техник тадқиқот гуруҳлари ва Илмий-эксперт кенгашининг ижобий хулосаларига асосан Агентлик томонидан берилган рухсатнома бўлиши шарт, ушбу қоидага риоя қилмаган ҳолда берилган рухсатнома ҳақиқий ҳисобланмайди.

Моддий ва номоддий маданий мерос объектларини давлат томонидан муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан кўриладиган ҳуқуқий, ташкилий, молиявий, ахборотга доир, моддий-техникавий ва бошқа чора-тадбирлар амалга ишларини мувофиқлаштириш йўналишда Вазирлар Маҳкамасида Маданий меросни ҳимоя қилиш инспексияси ташкил қилинди.

Моддий маданий меросни асраш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш йўналишида Бош прокуратурада маданий мерос соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан, шу жумладан, маданий меросни муҳофаза қилиш, асрашга доир ишлар ва улардан фойдаланишнинг оқилона ташкил этилишини назорат қилиш бўйича Спорт, маданият, маданий мерос ва туризм соҳаларидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ташкил этилди.

"Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Бош прокуратура, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданий мерос инспексияси ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг малакали мутахассислари томонидан маданий мерос объектларида асрашга доир ишларнинг ҳолатини ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишлар мобайнида моддий маданий мерос объектларига жуда катта миқдорда зарар етказиш ҳолатлари аниқланди, давлат муҳофазасига олинган айрим археологик объектлар йўқ бўлиб кетганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Айрим ҳолларда Давлат бюджети маблағлари ҳисобига маданий мерос объектларида амалга оширилаётган ишлар реставрация қилиш талабларига зид равишда олиб борилиб, уларнинг тарихий ва бадиий қимматига кўп микдорда зарар етказилаетганлиги аниқланди. Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ишларини ҳамда давлат кадастрлари ягона тизимига тегишли ахборотларни киритишни якунлаш ва янгилаб боришда Маданий мерос объектлари бўйича кадастр йиғма жилдлари қайта кўриб чиқиш бўйича иш олиб борилмоқда. Бугунги кунга қадар 7557 та кадастр йиғма жилдлари қайта кўриб чиқилди", дейди Шаҳриёр Нуруллаев 


Жорий йил Маданий мерос агентлик ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий Кадастр бош бошқармалари билан жами 2703 та Маданий мерос объектларининг давлат рўйхатидан ўтказиш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун 6,3 млрд. сўмлик тўғридан-тўғри шартнома рамийлаштирилди.

Ҳозирги кунда, 7557 та Маданий мерос объектларининг давлат кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган. 561 та объектларнинг кадастр ҳужжатлари тайёрланмоқда.

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати қайта шакиллантириш учун вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида 2019-йил 4-октябрдаги 846-сон қарорига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар тайёрланди.

Муҳофазага олинганлигини кўрсатувчи 4334 та муҳофаза белгилари ўрнатилди. Умуман олганда маданий мерос объектлари, тарихий обидалар бу фақатгина туризм объекти эмас, биринчи навбатда бу халқимизнинг бойлиги ҳисобланади. Уларда миллатимизнинг буюк тарихи, маданияти акс этган.

Дарҳақиқат, шонли тарихимиздан дарак берувчи тарихий қадамжолар, маданий ёдгорликларни асраб-авайлаш бугун барчамизнинг муҳим вазифамиз ва бурчимиздир.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING