EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
GM жаҳонда автомобиль сотиш бўйича кучли учликка кирди

GM жаҳонда автомобиль сотиш бўйича кучли учликка кирди

2021 йил охирида Toyota энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияга айланди. Японлар жами 10,49 млн дона автомобиль сотишга муваффақ бўлишди, дейилади EY & Associés ҳисоботида.


Электрон компонентлар билан боғлиқ қийинчиликларга қарамай, бу натижа компания учун 2020 йилга нисбатан 10 фоизга яхши бўлди.

Иккинчи ўринда Германиянинг Volkswagen компанияси – 8,3 млн автомобиль. Бу 2020 йилдагидан 7 фоизга камроқ. Кучли учликни 6,29 млн дона автомобиль (-8 фоиз) сотган General Motors якунлаб берди.


Шунингдек, дунёдаги энг йирик 5 та автомобиль ишлаб чиқарувчилари қаторига Stellantis (5,29 млн дона, +4 фоиз) ва Honda (4,12 млн дона, -6 фоиз) кирди.

Бироқ, даромад бўйича Toyota Volkswagen'дан ортда қолмоқда. Немислар 2021 -йилда 250 млрд евро, Toyota эса 238 млрд евро даромад олди. Учинчи ўринда Stellantis концерни — 149 млрд евро.

Маълумотларга кўра, Tesla'нинг бозор капиталлашуви 868 миллиард долларни ташкил этади (2022 йил 16 март ҳолатига кўра). Бу Toyota компаниясидан (231 миллиард доллар) деярли тўрт баравар кўпдир.

Tesla ўтган йили атиги 930 минг дона электромобиль сотган бўлса, Toyota эса қарийб 10,5 млн автомобиль ишлаб чиқарган. Бу Tesla'дан 10 баробарга кўпдир.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING