EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда кимлар энг кўп ойликка ишлаши маълум қилинди

Ўзбекистонда кимлар энг кўп ойликка ишлаши маълум қилинди

2022 йилнинг январь—март ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача иш ҳақи миқдорлари маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасига таяниб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи — банк, суғурта, лизинг ва кредит воситачилик соҳаларига тўғри келади (8,4 млн сўм).

Ахборот ва алоқа соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 6,5 млн сўмга тенг бўлган бўлса, ташиш ва сақлаш соҳасида бу қиймат 4,5 млн сўмни ташкил этади.

Саноат соҳасида ўртача ҳисобланган номинал иш ҳақи ўтган йилга нисбатан 800 мингга ўсиб, 4,4 млнни ташкил қилмоқда.

Қурилиш соҳасида бу маблағ 4,1 млн сўмга тенг ҳисобланган бўлса, савдода ўртача ҳисобланган иш ҳақи — 3,5 млн сўм.

Соҳалар бўйича таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида энг кам ўртача ойлик иш ҳақи тўланади.

2022 йилнинг I чорагида таълим соҳаси учун ўртача ойлик иш ҳақи — 2,5 млн сўм ҳисобланган. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда бу қиймат 2,3 млн сўмга тенг деб белгиланган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING