EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Дунёнинг энг бой одами Twitter’ни сотиб олди

Дунёнинг энг бой одами Twitter’ни сотиб олди

25 апрель, душанба куни Илон Маск Twitter компаниясини 44 миллиард долларга сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Бу эса миллионлаб фойдаланувчилар ва глобал лидерлар тўплаган ижтимоий медиа платформаси назоратини дунёнинг энг бой одамига ўтказади.

Шунингдек, Twitter компаниясининг ҳам маълум қилишича, битим директорлар кенгаши томонидан бир овоздан маъқулланган ва компания акциядорлари ўзларига тегишли ҳар бир оддий акция учун 54,20 доллар олишини айтиб ўтган.

Мазкур янгиликдан сўнг Twitter акциялари тахминан 6 фоизга ўсган.

Илон Маскнинг ўзи эса “Умид қиламанки, менинг жиддий рақибларим Twitter’да қоладилар, чунки бу ерда сўз эркинлиги бор”, – дея фикр билдирган.

Маълумот учун, 2006 йилда ишга туширилган компаниянинг бозор қиймати ҳозирда қарийб 40 миллиард долларни ташкил этади. Унинг асосчиларидан бири Жек Дорси 2021 йил ноябрь ойида бош ижрочи директор лавозимини тарк этиб, бошқарувни компаниянинг собиқ бош технология директори Агравалга топширган.

Маскнинг ўзи 83 миллион обуначига эга бўлган иловани 2017 йилда ҳам сотиб олишга ҳаракат қилган.

 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING