EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Германияда ишламоқчи бўлган ўзбекистонликлар диққатига!

Германияда ишламоқчи бўлган ўзбекистонликлар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Германиядаги ҳамкор ташкилот қуйидаги бўш иш ўринларини таклиф қилади.

- Меҳмонхонада ёрдамчи;

- Ресторан хизматчиси;

- Кўнгилочар истироҳат боғларида (аттракционларда) ёрдамчи.

Фуқаролар иш берувчи томонидан суҳбат асосида танлаб олинади.

Ойлик маоши – 1800-2400 евро (brutto).

Ишчиларга ўз танловларига кўра яшаш жойи таклиф қилинади.

Номзодга қўйиладиган талаблар:

– 22-35 ёш;

– Немис филологияси, туризм ва гастрономия йўналишидаги диплом;

– Гёте институтининг B1 даражасидаги немис тилини билиш сертификати (кейинроқ тақдим қилса ҳам бўлади);

– судланмаган бўлиши.

Танловда қатнашиш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳужжатларни электрон тақдим этиши лозим:

а) хорижга чиқиш паспорти;

б) бакалавр дипломи;

с) немис тилидан B1 сертификати;

д) тўлдирилган таржимаи ҳол (анкета немис тилида).

Дастурда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш лозим

Мурожаат учун: (71) 202-33-55.

Ушбу йўналишлар бўйича 2022 йил учун номзодлар йиғилди. Бироқ сиз 2023 йил учун рўйхатдан ўтишингиз мумкин!

«Улашинг»

Otabek
Otabek 25 апреля 2022 08:47
Yoq

Sertifikatim yuq lekin.
Xondamir
Xondamir 25 апреля 2022 11:04
Bius

B1 sertifikatga qatta o'qisa bo'ladi
  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING