EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
“Гуанжоу”дан кейин ALHADAYA’ни ҳам текшириш керакми?

“Гуанжоу”дан кейин ALHADAYA’ни ҳам текшириш керакми?

Жорий йилнинг 23 апрель куни ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги “Гуанжоу” клиникасида ўтказилган текширув давомида дори воситаларини қўлбола усулда қалбакилаштириш ҳолатлари аниқланган видеолар тарқалди. Ушбу ҳолатдан сўнг Тошкент шаҳар ИИББ томонидан МЧЖ мансабдорларига нисбатан жиноят иши очилди.

Маълум қилинишича, Guangzhou Medical of China МЧЖ мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси 2-қисми “б” банди (Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида мазкур клиниканинг Тошкент шаҳридаги ва бошқа вилоятлардаги филиалларида ҳам текширув ўтказилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Guangzhou Medical of China МЧЖ мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб бориш давомида ИИБга бир нечта фуқаролар мурожаат қилган.

Фуқаролар мурожаатига кўра, шифохонага келганда уларнинг қон таҳлиллари ўрганилмай, диагностик текширув ўтказилмай, фақат ташқи кўздан кечириш бўйича ташхис қўйишганини айтган. Уларнинг таъкидлашича, беморларга номаълум дори воситаларини 1,5 миллион сўмдан 2,5 миллион сўмгача ўтказишган, бироқ муолажалар самара бермаган.

“Телевизор рекламасида кўргандим шифохонани. Касаллигим боис бориб учрашдим. 2,4 миллион сўм тўласангиз, тузатамиз, дори берамиз деди. 3 кун терапия қилди, бир ҳафтадан кейин яна оғриқ тутди”, дейди клиникага мурожаат қилган мижозлардан бири.

Клиниканинг Тошкент шаҳри ва вилоятдаги филиалларида ўтказилган тинтув жараёнларида келиб чиқиши ва яроқлилигига доир ҳужжатлари бўлмаган бир неча турдаги маҳаллий ва хорижий дори воситалари аниқланиб, текшириш учун ашёвий далил сифатида олинган.

Муолажалардан даво топмаган беморлар клиникага шикоят қилиб келганида, ходимлар уларни бошқа беморларнинг олдида шов-шув кўтармасликлари учун тинчлантиришга ҳаракат қилган.

“Мени тузата олмаяпсизлар, пулимни қайтаринглар дедим. Улар бўлса қайтармаймиз, қаёққа борсанг бор дейишди. Кейин иш бошқарувчисига бордим, одамлар эшитмасин, мана шу пулни қайтарамиз, ярмига дори ичгансиз деди. Шунақа қилиб пулимни ололмай юрибман”, деган беморлардан бири.

Ҳозирда клиникадан олинган дори воситаларининг келиб чиқиши ва таркибини аниқлашга доир текширувлар ўтказилмоқда.

“Гуанжоу” клиникасида содир бўлган ҳолатлардан сўнг ижтимоий тармоқ фаоллари қора седана мойини Ўзбекистонга биринчилардан бўлиб олиб кирган AL-HADAYA компанияси фаолиятини ҳам текширишни талаб қилишмоқда.

Чунки фуқароларда бир қанча телеканаллар, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлар ҳамда шоу-бизнес вакиллари томонидан фаол реклама қилинаётган маҳсулот ҳақида турли шубҳалар туғилган.

ХЎШ, ЎЗИ МАШҲУРЛАР РЕКЛАМА ҚИЛАЁТГАН ALHADAYA НИМА?

 

ALHADAYA олий навли яъни Миср ва Саудия Арабистондан олиб келинган қора седана мойидан тайёрланган капсулалар бўлиб, очиқ маълумотлар базасида Қозоғистон мусулмонлар идораси томонидан берилган ҳалоллик сертификатига эгалигини кўриш мумкин.

Компанияда мувофиқлик сертификати ҳам мавжуд:

Бундан ташқари, ALHADAYA компанияси сертификатлари рўйхатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг Санитария-эпидемиология назорати бўлими ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиғидан ўтган, санитария-эпидемиология хулосалари мавжуддир.

Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, компания аллақачон ISO ҳамда GMP сертификатларини ҳам қўлга киритган.

Маҳсулот қалбакилаштирилишининг, сифат ва нархи ошиб кетишининг олдини олиш учун ALHADAYA маҳсулотлари дорихоналарда қатъиян сотилмайди. Бундан ташқари компания ҳузурида ташкил этилган марказ ҳар бир мижоз саломатлигини назорат қилган ҳолда, уларнинг соғлом ҳаётга қайтиши учун масъуллигин ўз зиммасига олган.

Капсулалар балиқ желатинига ўралган ва капсулалар ичида сифатла қора седананинг сиқилган мойи мавжуд. Бир флаконда 120 дона капсула бўлиб, сотув тўпламида 3 дона флакон бор. Маҳсулот тўпламининг нархи 1 млн атрофида сотилмоқда.

“Гуанжоу” клиникасида тайёрланган қўлбола дори маҳсулотлари эса 2,5 млн атрофида одамларга пулланган. Қиммат бўлса ҳам ўзбекистонликлар “Гуанжоу”нинг фаол рекламаларига ишониб, керак бўлса, вилоятлардан пойтахтга келиб, қиммат муолаажа олишга ҳам тайёр бўлишган. Буни эса турнақатор навбатлардан бемалол пайқаш мумкин.

ALHADAYA'НИ АСТА-СЕКИН БУТУН ДУНЁ ТАН ОЛМОҚДА

Келиб чиқиши, Қозоғистонга бориб тақаладиган – ALHADAYA компанияси маҳсулотлари ҳозирда Россия, БАА, Туркия, Тожикистон, Қирғизистон, Грузия, Озарбайжон каби мамлакатларда оммага кенг тарқалган.

Ҳа, албатта маҳсулот нархи айрим фуқаролар учун қиммат бўлиши мумкин. Бироқ шуни унутмаслик керакки, инсон соғ-саломат бўлиши учун кейинчалик бу пуллар ҳам ҳеч қандай рол ўйнамаслиги эҳтимоли катта. Соғлик ва тинчликни ҳеч қачон пулга сотиб олиб бўлмайди.

Мазкур мақолада биз ALHADAYA маҳсулотларини сотиб олиш ёки ундан фойдаланишни тарғиб қилмоқчи эмасмиз, балким фуқароларда шубҳа уйғотган айрим фикрларга чек қўйишни мақсад қилганмиз. Ҳозирда ALHADAYA’нинг Ўзбекистондаги филиалида икки мингга яқин ходим фаолият олиб боради.

Компаниянинг асл мақсади фуқароларни умр бўйи соғлиққа тарғиб қилишдир. Бу борада компания вакиллари фуқароларга манфаатли бўлиши учун дастлаб, маҳсулот нархини арзонлаштириш ва маҳсулот савдо белгиси ёрлиғига Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан Ҳалоллик сертификатини олиш борасида амалий ишларни амалга оширишмоқда.

МАҲСУЛОТ КОНТРАФАКТЛАРИ: СОХТА “ALHADAYA”ЛАР ЁХУД ДОКТОР ИСЧАНОВ АЙТГАН ЎЛИМДАН БОШҚА ҲАР БИР ДАРДГА ДАВО ҚОРА СЕДАНА

Ижтимоий тармоқлардаги телеграм каналларда “Қора седана  минг дардга даво”, “Қора седана ўлимдан бошқа хар бир дардга даво” дея иддао қилинган қора седана мойлари аслида ALHADAYA компанияси маҳсулотларининг контрафактлари ҳисобланади.

Айнан фуқаролар маҳсулот сотиб олишдан аввал унинг савдо ёрлиғига албатта, эътибор беришлари шарт. Чунки телеграм каналлардаги рекламаларда асосан қора седана мойи ҳатто саратонни олдини олиши ва инсультни даволаши ҳақида оғиз кўпиртириб, баралла айтилади.

- Хотирани кучайтиради,

- Кўриш қобилиятини (зренияни) тиклайди,

- Асаб тизимини даволайди,

- Ошкозон яраларини даволайди (язва, гастрит, панкреатит)

- Жигарни тозалайди,

- Қонни тозалайди,

- Буйрак шамоллашини даволайди ва тошларни эритади,

- Ялиғланишга қарши,

- Астма, бурун битиши ва йутални даволайди,

- Псориаз, витилиго да самараси жуда яхши,

- Бош оғриқдан (мигрен) асабий зўриқишдан халос этади,

- Саратонни олдини олади ва даволайди,

- Инсультни даволайди,

- Инфекциялар билан курашади,

- Сахарни нормага келтиради,

- Оёк, бел, қўл, оғриқларини даволайди,

- Юқори қон босимини сезирарли равишда пасайтиради,

- Уйку бузулишларини бартараф этишга ёрдам беради,

- Сочларни тўкилишини олдини олади,

- Гемаррой (бавосил)да ўта самарали!

Маҳсулот нархи эса 169 минг сўм ва Ўзбекистон бўйлаб бепул етказиб берилади. Устига-устак 2 та маҳсулот сотиб олган харидорга яна 1 та флакон қўшиб берилади. Текин нарсанинг қадри ҳам текиндир деганларидек, ўзбекистонлик тажрибали Доктор Исчанов ўзининг чиқишларидан бирида айнан мана шундай ёлғон рекламалар ортидан даромад қилаётган сохта тадбиркорлар ҳақида гапирганди.

100 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар нега айнан ALHADAYA ни танлади? ALHADAYAнинг фойдали хусусиятлари ва маҳсулот рекламасининг ҳақиқий талқинида аслида нималар дейилган?

Қора седана ёғидан тайёрланган табиий ва ҳалол ALHADAYA маҳсулоти инсон организмининг соғлом бўлишида ёрдам беради.

  • Табиий ва ҳалол маҳсулот
  • Таркибида сунъий бўёқлар ва кимёвий моддалар йўқ
  • Таркибида 50га яқин фойдали элементлар мавжуд
  • Истеъмол қилишни бошлаганингиздан кейин, 3-7 кун ичида таъсири сезилади
  • ALHADAYA таркибидаги тимохинон кучли антиоксидант ҳусусиятга эга
  • Маҳсулотни 2-3 ёшдан бошлаб болалар ҳам, ота-оналар назорати остида истеъмол қилиши мумкин
  • Ҳеч қандай ножўя таъсирлари йўқ, аллергик белгиларни келтириб чиқармайди
  • Ҳомиладорларга истеъмол қилиш тавсия этилмайди

 

ALHADAYAНИНГ ИНСОН ОРГАНИЗМИГА ТОП–5 ФОЙДАСИ:

 

1- Қон босимини нормаллаштиришда;

2- Қондаги қанд миқдорини камайтириш ва қонни суюлтиришда;

3- Жигарни ҳужайраларини тозалашда;

4- Чарчоқ, ҳолсизлик ва стрессда;

5- Соч тўкилиши, юз ва тери ҳолатини яхшилашда яқиндан ёрдам беради.

АLHADAYA – қора седанадан тайёрланган капсулалар. Унинг таркибида 50 га яқин фойдали компонентлар мавжуд. Лекин, улар орасида ноёб ва жуда кучли бир модда борки, табиатда фақат қора седана таркибида учрайди. Бу Тимохинон моддасидир.

ТИМОХИНОН НИМА?

Tимохинон – қора седана таркибидаги энг фаол доривор модда бўлиб, қуйидаги фойдали хусусиятларни ўзида жам қилган:

– мутагенларни зарарсизлантириш қобилиятига эга;

– антиоксидант ва яллиғланишга қарши восита;

– холеретик таъсирга эга;

– дунё олимлари томонидан саратон ҳужайраларининг тарқалишига тўсқинлик қила олиши аниқланган;

– сочларнинг мустаҳкам ўсишига ёрдам беради;

– ҳужайралар учун селектив ситотоксик хусусиятларга эга.

АLHADAYA таркибидаги Тимохинон ва Тимол:

– Балғам кўчирувчи

– Иситма тушурувчи хусусиятларга эга.

– Яллиғланишларга қарши фаол модда.

– Тимохинон ва Тимол моддалари антибактериал ва антивирус хусусиятларга эга бўлиб, шамоллаш, бронхит, пневманияга қарши курашишда самарали ҳисобланади.

– Шунингдек, жинсий аъзолардаги яллиғланиш ва шамоллашларнинг ҳам олдини олишда ёрдам беради. Шу сабабли, аёлларда хайз даврини тартибга солишда ҳам фойдали ҳисобланади.

Бундан ташқари, австралиялик олимлар қора седана коронавирусга қарши самарали эканлигини аниқлашган. Таъкидланишича, қора седана уруғидан асрлар давомида кўплаб касалликлар, жумладан, шамоллаш ва инфекцияларга қарши курашда фойдаланиб келинган.

Олимларга кўра, моделли тадқиқотлар натижасида Nigella Sativa таркибидаги тимохинон ингредиенти SARS-CoV-2 вирусини тўсиб, унинг ўпка инфекциясини чақиришига йўл қўймаслиги аниқланган.

Тимохинон лабораторияларда, хусусан, ҳайвонларда кенг ўрганилган. Маълум бўлишича, бу модда иммун тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Nigella Sativa шунингдек, лаборатория шароитида тилла стафилококк каби бактерия ва грипп вирусини ҳам йўқотишда самарали эканлигини кўрсатган.

ҚОРА СЕДАНА УСТИДА ЎТКАЗИЛГАН ТАДҚИҚОТЛАР

1992 йилда олиб борилган тадқиқотлар натижасида Ҳинд олимлари седанани замбуруғли ва патоген бактерияларга қаттиқ қаршилик кўрсатишини исботлаганлар.

Калифорниядаги (АҚШ) саратон ва иммунобиология лабараториясидаги олимлар седана саратонни даволашда муҳим ҳисобланган суяк  илигидаги жараённи тезлаштиришни аниқлашган.

2017 - йилда мунтазам қон босими билан оғриб келган 70 нафар беморда қора седананинг хусусиятлари синаб кўрилади. Тадқиқотдан кейин қарийб, 2 ой бу беморларда қон босими ва унинг симтомлари умуман безовта қилмайди.

ПРОФИЛАКТИКА УЧУН АLHADAYA

АLHADAYA – қора седана капсулалари 100 % табиий ва ҳалол маҳсулот. Касалликларнинг олдини олишда, организмни турли вирус ва бактериялардан ҳимоя қилишда ёрдам беради:

- Витамин танқислиги ва камқонликда

- Моддалар алмашинуви ва гормонал бузилишларда

- Қон босими ва қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиришда

- Юрак, қон-томир касалликларида

- Ошқозон-ичак тракти ва ҳазм қилишдаги бошқа муаммоларда

- Аллергия ва иммунитет тизимининг заифлашуви билан боғлиқ ҳолатларда

- Доимий чарчоқ ва ҳолсизиликда

- Асабийлик ва тушкунликда

- Йод танқислиги билан боғлиқ қалқонсимон без касалликларида

- Шамоллаш ва яллиғланишларда

- Жинсий касалликларда

- Ўпка ва нафас йўллари билан боғлиқ касалликларнинг олдини олишда ва асоратлари билан курашишда ёрдам беради.

КИМЛАРГА АLHADYA ҚОРА СЕДАНА КОПСУЛАСИНИ ИЧИШ МУМКИН ЭМАС?

– Ўз саломатлигини қадрига етмайдиганлар учун мумкин эмас.

– Саломатлигидан кўнгли тўқ асло касал бўлмайдиган ва касал бўлмаслигига ишонадиган умуман ичмаса бўлади.

– Тинимсиз касал бўлиш жонига тегмаган бир қанча дорилар ичиб юришни маъқул кўрганлар асло ичмаса ҳам бўлади.

– Сиз бу тоифага кирмайсизми унда сизга Аlhadaya истеъмол қилишни тавсия этамиз.

АLHADAYA – ҚОРА СЕДАНА МОЙИНИНГ ТАЙЁРЛАНИШ ЖАРАЁНИДАН РЕПОРТАЖ

“ALHADAYA” МЧЖ таъсисчиси Абдуҳамид Абдуваҳобов ОАВга берган интервьюларининг бирида ўзининг ҳаётдаги энг олий мақсади ҳақида тўхталган.

“Бир сўз билан айтганда – тарихда қолиш! Ушбу мақсадни қалбимга, онгимга сингдирган киши – она-тили адабиёт ўқитувчим. Дарсларимизнинг бирида устозим айнан шу мавзуда тўхталгандилар: “Инсон тўғри яшаса, 1000 йил яшаши ҳам мумкин. Бу учун эса у фақат ўзидан яхшилик қолдириши керак".
Шу жумлаларни эшитганимдан бошлаб, ҳар бир ишимда одамларга қандай фойдам тегади, ўзи кимларга ёрдамим тегяпти, деган саволларга жавоб топиш билан яшайман. “Яхшиликлар ила тарихда қолиш мумкин” тушунчасида ҳаётимни давом эттираман!”, деган Абдуҳамид Абдуваҳобов.

Маълумот учун, Абдуҳамид Абдуваҳобов 2019 йилдан бошлаб, Ўзбекистонга қора седани мойи – ALHADAYA маҳсулотини олиб кирган. Таъкидлаш жоиз, кўплаб юртдошларимиз айни вақтгача AL-HADAYA биологик фаол бўлган маҳсулотни истеъмол қилиб, ундан сиҳат ва соғлиги учун фаол фойда олиб келишмоқда.

Айрим негатив кайфиятдаги фуқаролар эса муолаажаларни ўз вақтида олмаслиги ёки бўлмаса маҳсулот ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмасдан, аксар ҳолларда эса маҳсулот нархининг қимматлигидан ёзғириб, сўз эркинлигидан нотўғри фойдаланган ҳолда бир томонлама фикр билдиришмоқда.

ҚОРА СЕДАНАДАН ФОЙДАЛАНИШДА ИБН СИНО ТАВСИЯЛАРИ!

Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (с.а.в) ҳам ўлимдан бошқа ҳар бир дардга даводир деб айнан қора седагана таъсриф берганлар.

Бу бежиз емас. Aбу Aли ибн Синонинг “Тиб Қонунлари” китобида қора седананинг бир қанча фойдалари санаб ўтилади.

Хусусан:

  1. Седана кечаси сиркага ивитилиб, эрталаб янчилса ва беморнинг бурнига торттирилса ҳамда ҳидлатилса, сурункали бош оғриқлари ва юз фалажида самаралидир.
  2. Седана кўз касалликларида ҳам фойдали. Унинг янчилганини марсин дарахтининг ёғи билан бурунга тортилса, кўриш ўткирлиги пасайишининг олдини олади.
  3. Нафас аъзолари касалликларида седанани нутрун билан қўшиб ичилса жуда яхши фойда беради.
  4. Седана балғам кўчишида ёрдам беради.
  5. Седана ва асалдан тайёрланган дамлама буйрак ва пешоб йўлларидаги тошни майдалайди.

ALHADAYA  компаниясининг ALHADAYA - қора седана ва балиқ ёғидан тайёрланган капсулалари  (биологик фаол қўшимча) тақдимот тадбирларининг бирида мутахассислар Ўзбекистонга илк бор кириб келаётган ушбу маҳсулот ва унинг фойдали хусусиятлари ҳақида маълумот беришган.

Хусусан, тиббиёт фанлари номзоди, юқумли касалликлар бўйича олий тоифали шифокор Камолиддин Бобоевнинг сўзларига кўра, бугунги кунда жуда кўп касалликлар организмда иммунитет етишмаслигидан келиб чиқади.

Ачинарлиси, кишилар ҳатто оддий шамоллашни даволаш учун ҳам кучли антибиотикларга мурожаат қилади. Антибиотиклар эса организмда бошқа турдаги касалликларни келтириб чиқаради. ALHADAYA  биологик фаол қўшимчалари эса табиий маҳсулот. У инсон иммунитетини мустаҳкамлайди. Капсулани фақат касаллик пайтида эмас, доимий тарзда истеъмол қилиш мумкин. Бу организм учун ўта фойдали”, деган ALHADAYA компанияси вакили.

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур седана яна истеъмолга  кириб келаётганидан мамнун эканини билдириб, турли дардларга даво топишда табиий маҳсулотлардан фойдаланишни эсдан чиқариб қўйганимизни афсус билан тилга олган.

“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сабзавот, мева ва бошқа маҳсулотларнинг фойдали хусусиятлари тўғрисида юздан ортиқ ҳадислари бор. Пайғамбаримиз улар орасида учта нарсани ўлимдан бошқа касалликларга даво билиб, ажали етмаган инсон борки, шу учта воситадан даво топади, деган эдилар. Булар седана, асал ва сирка (жумладан, улар орасида узум сиркаси энг фойдали).
Афсуски, биз турли дардларга даво топишда табиий маҳсулотлардан фойдаланишни эсдан чиқариб қўйдик. Хурсанд бўлаётганим, седана яна истеъмолга  кириб келмоқда”, деган Шайх Абдулазиз Мансур.

ҚИСҚА ХУЛОСА!

– Ўзингни ўзгартир - Сен учун дунё ўзгаради

– Соғлигинг учун аяма! Бугун соғлигинг учун қизғонсанг, келажакда шахсий ҳожатингни чиқариш учун хам бировга муҳтож бўласан!

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING