EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
КХШТ саммитида давлат раҳбарлари нима деди?

КХШТ саммитида давлат раҳбарлари нима деди?

Кеча Коллектив хавфсизлик кенгаши (КХШТ) нинг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

КХШТнинг онлайн саммити Қозоғистондаги тартибсизликлар қурбонлари хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаш билан очилди.

Тадбирда Россия Федерацияси, Беларус, Қозоғистон, Арманистон, Тожикистон раҳбарлари Владимир Путин, Александр Лукашенко, Қосим-Жомарт Токаев Токаев, Никол Пашинян, Эмомали Раҳмон ҳамда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров иштирок этди.

Қуйида мамлакат раҳбарларининг Қозоғистондаги келиб чиққан тартибсизлик ҳаракатлари, сабаблари ва оқибатлари бўйича сўзлаган нутқини ёки унинг қисқача мазмуни келтирамиз:

Беларус етакчиси Александр Лукашенко КХШТ саммитида қуйидагиларни гапирди.

— фақат ташқи омил эмас, сиз ички омилни ҳам кўришингиз керак;

— Марказий Осиё мамлакатлари атрофидаги вазиятни қўзғатиб юбормоқчи бўлганлар жуда кўп;

— Қозоғистондаги вазиятдан сабоқни биринчи навбатда Ўзбекистонда олиш керак;

— Тожикистон президенти Марказий Осиёда терроризм таҳдиди ҳақида бир неча бор огоҳлантирган эди;

— Келажакда бизни жиддий муаммолар кутиб турибди, биз КХШТни мустаҳкамлашимиз керак;

— Ғарбга беҳуда қарашнинг ҳожати йўқ, олдин ўз атрофимизга қараб олайлик;

— КХШТ раҳбарлари ёрдамга, жумладан, ҳарбий техникага муҳтож.

Владимир Путин КХШТ саммитида нутқ сўзлади. Асосий мазмуни:

— Қозоғистон мамлакат яхлитлиги учун мисли кўрилмаган таҳдидга дуч келмоқда;

— Газ нархини пасайтириш тарафдорлари, булар баъзи одамлар, қурол олганлар, булар бошқа одамлар;

— Қозоғистонга ҳужум қилиш тажовузкорлик ҳаракатидир;

— Қозоғистонда майдан технологияларидан фойланилган;

— Кечикмасдан муносабат билдириш керак. Токаевнинг мурожаатини КХШТга аъзо давлатларнинг барча раҳбарлари қўллаб-қувватладилар.

— КХШТ Қозоғистондаги вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик учун тез ва муаммосиз қарорлар қабул қилишга муваффақ бўлди;

— КХШТ кучлари қачонки зарурат туғилса Қозоғистонда бўлади;

— Қозоғистонда биз халқаро терроризмнинг тажовузкорлигини кузатмоқдамиз, жангарилар тайёргарликдан ўтган;

— Қозоғистондаги воқеалар ташқи аралашувнинг биринчи ва охиргиси эмас;

— Биз уйда вазиятни ларзага келтиришга, рангли инқилоблар стсенарийларини амалга оширишга йўл қўймаслигимизни кўрсатдик.

— Президент Токаев жангариларни қайтариш учун жамият ва куч тузилмаларини бирлаштира олди;

— Миссия якунлангандан сўнг КХШТнинг бутун контингенти мамлакатдан олиб чиқилади.

Шунингдек Путин яқин кунларда Қозоғистондаги вазият барқарорлашишига ишонч билдирди.

Қосим-Жомарт Токаев ўз давлатида юзага келган вазият бўйича мулоҳаларини билдирди:

— Қозоғистон ўзининг 30 йиллик мустақиллиги тарихидаги энг оғир инқирозни бошидан кечирди;

— Токаев Путин ва Лукашенкога ёрдам ва жанговар биродарлик учун миннатдорчилик билдирди;

— Давлат томонидан намойишчиларнинг барча қонуний талаблари бажарилди. Тинч намойишчиларга қарши куч қўллангани ҳақидаги даъволар нотўғри маълумотдир;

— Террорчиларнинг асосий мақсади давлат тўнтариши ва ҳокимиятни қўлга киритиш эди;

— Олмаота ва бошқа шаҳарларда ҳақиқий жанглар бўлди. Олмаотада икки кун давом этди. Қозоғистондаги жангарилар беш баробар устунликка эга эди. Улар яхши тайёрланган мутахассислар, жумладан, ўз қуролларига эга снайперлар эди;

— Агрессияда хорижлик жангчилар қатнашган;

— Олмаотанинг қулаши жангариларнинг жанубни, кейин эса бутун мамлакатни эгаллашига йўл очарди;

— КХШТ ўзининг долзарблигини кўрсатди. Қозоғистондаги воқеалар унинг ривожланишида бурилиш нуқтаси бўлди. Ташкилотнинг салоҳиятини кучайтириш керак. Қозоғистон воқеаларининг бутун КХШТ маконида такрорланишига йўл қўймаслик керак;

— Қозоғистон халқаро ҳамжамиятга мамлакатга қарши тажовузкорлик далилларини тақдим этади;

— Қозоғистонда конституциявий тузум тикланди. Тез орада антитеррор операцияси якунланади.

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон:

— Қозоғистондаги воқеалар терроризмга қарши биргаликда курашишни кучайтириш кераклигини тасдиқлайди.

— КХШТ фуқароларнинг террорчилик фаоллиги кучайган ҳудудларга ўтиш каналларини аниқлаши ва тўхтатиши керак.

— КХШТ чегаралари яқинида 40 дан ортиқ террорчиларни тайёрлаш лагерлари, жумладан, олти мингдан ортиқ жангари бор.

— КХШТ тақиқланган террорчи ташкилотларнинг ягона рўйҳатини шакллантириши керак.

— Афғонистон атрофида хавфсизлик камарини яратиш керак.

Шунингдек Тожикистон президенти Марказий Осиёда террорчи ташкилотларнинг ҳаракатсиз ячейкалари борлигини айтиб ўтди.

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров саммитда қуйидагиларни гапирди.

— КХШТ чегараларидаги тартибсизликларга алоқадор террорчилар ҳаракатланиши хавфидан огоҳ бўлиш керак

— "Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда хорижликлар, жумладан Қирғизистон фуқаролари ҳақида, уларнинг талончилик ва тартибсизликларга алоқадорлиги ҳақида маълумотлар тарқалаётгани кузатилмоқда. Шу муносабат билан ўз илтимосимни билдиришга ижозат бергайсиз ва ҳар бир ҳолат бўйича адолатли тергов очилади, деган умиддаман. Қозоғистон қонунлари доирасида икки томонлама ва кўп томонлама келишувларга қатъий мувофиқ ".

Шунингдек, КХШТ онлайн саммитида Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳам иштирок этди

Саммит чоғида Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев Арманистон бош вазири, КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг амалдаги раиси Никол Пашинянга зарур ҳужжатларни тасдиқлаш бўйича оператив ишлар учун миннатдорчилик билдирди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING