EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Тарихдаги энг катта 5 та тирбандлик

Тарихдаги энг катта 5 та тирбандлик

Айтишларича, телефон қўнғироғини тинглаш учун инсон умри давомида 4 кунни сарфлар экан. Шунингдек, тирбандликда бу кўрсаткич йилига 4 кунни ташкил этади. Албатта, автомобиль йўлидаги тирбандликдан азият чекмаган ҳайдовчининг ўзи бўлмаса керак. Айниқса, сизга боғлиқ бўлмаган ҳолатда тирбандлик сабаб бирор ишга кеч қолган вақтларингизда кайфиятингиз қанчалик тушиб кетиши, нақадар асабийлашишингизни бир эсланг. Тўғри, пойтахтимиз Тошкентда ҳам автомобиллар тирбандлиги тез-тез бўлиб туради, бироқ баъзи чет эл мамлакатларидаги мегаполисларда юзага келадиган тирбандликлар олдида биз дуч келадигани ҳеч нарса эмас. Нега бу қадар ишонч билдираётганимизни эса ушбу мақолани ўқигач билиб олишингиз мумкин. Қуйида ана шундай ҳайратланарли тирбандликлар ТОП-5 лиги келтирилади.

АҚШ: 160 км ва икки кун

 

Рита тўфони яқинлашиб келаётгани сабабли 2005 йилнинг 21 сентябрь куни Техаснинг Хьюстон шаҳри аҳолисига уларни эвакуация қилиш кераклиги маълум қилинади. Бир неча соат ичида йўлда 160 км узунликдаги тирбандлик юзага келади. Натижада ҳайдовчилар икки кун давомида тирбандликда туришга мажбур бўлишади. Ўшанда одамлар гарчи узоқ вақт тирбандликда қолиб кетган бўлса ҳам, асосийси хавфли тўфондан сақланиб қолишган. Ушбу мажбуран юзага келган тирбандлик кўпчиликнинг ҳаётини сақлаб қолгани айтилади.

Франция: 170 км ва бир кун

Ушбу тирбандлик Гиннеснинг рекордлар китобига XX асрдаги энг узун тирбандлик сифатида кирган. 1980 йилнинг февраль ойида беш миллион француз бир вақтнинг ўзида дам олиш кунларидан сўнг Альп тоғларидан Парижга қайтиши сабабли ана шундай тирбандлик юзага келгани таъкидланади. Йўлни туман қоплаши натижасида Париж-Лион автомагистралида тирбандлик 170 км га етган.

 Россия: 200 км ва уч кун

  

2012 йил 30 ноябрь куни Москва Санкт-Петербург йўналишидаги М10 трассасида тирбандлик 200 км узунликка чўзилди ва бу ҳолат уч кун давом этди. Тирбандлик натижасида, Твер ҳокимияти ёмон об-ҳаво шароити (қор ва ёмғир) сабабали юк машиналари учун шаҳарга киришни тақиқлашга қарор қилди. Москва, Санкт-Петербург ва Твер ўртасидаги барча автобус қатновлари уч кунга бекор қилинди. Ҳайдовчиларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ушбу трассадаги махсус станциялар бўйлаб иссиқ самоварлар бўлган чодирлар ўрнатилди.

Хитой: 260 км ва икки ҳафта

 

Хитойда энг узун тирбандлик икки ҳафта давом этган. Эҳтимолки, бу тарихдаги энг узоқ вақт давом этган тирбандликдир. 2010 йилнинг 14 августида Пекин-Тибет автомагистралида йўл-қурилиш ишлари туфайли тирбандлик юзага келган. Миллионлаб хитойликлар 260 километр узунликдаги тирбандликда қолишади. Ажабланарлиси, бу ердаги машиналар оқимидаги ҳаракат тезлиги кунига 1 км дан ҳам камроқ эди. Яъни бир кунда автомобиллар атиги 1 км олдинга суриларди, холос. Маҳаллий аҳоли бу ҳолатда ҳайдовчиларга сув ва озиқ-овқат маҳсулотларини оширилган нархларда сотишни бошлади. Бундан ташқари, тирбандлик юзага келган ҳудудларда содир этилган бир неча ўғрилик ҳолатларидан сўнг 400 нафар полициячи тирбандлик ҳудудларига келиб, тартиб ўрнатишга мажбур бўлади.

Сан-Паулу: 309 км ва бир кун

 

Бразилиянинг иқтисодий маркази ҳисобланган Сан-Паулу шаҳрида 20 миллион аҳоли истиқомат қилади ва бу жанубий яримшардаги энг юқори кўрсаткичдир. 2013 йилнинг ноябрь ойида бу ерда рекорд ўрнатилди: тарихда биринчи марта тирбандликларнинг умумий узунлиги 309 км ни ташкил этди. Кечқурун кўплаб аҳоли Республика кунини нишонлаш учун шаҳардан чиқиб, қирғоқ томон йўл олишади. Ушбу тирбандлик бўйича рекорд ҳозиргача янгиланмаган ва Сан-Паулу ҳозирда аҳоли жон бошига энг кўп вертолёт таксиларини сотиб олган. Бундан олдинги рекорд ҳам айнан шу Бразилия метрополисига тегишли: 2009 йилнинг июнь ойида Сан-Паулуда 293 км узунликдаги тирбандлик қайд этилган эди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING