EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Урушдан аввалги Киев ҳақида қизиқарли фактлар

Урушдан аввалги Киев ҳақида қизиқарли фактлар

Украина пойтахти Киев шаҳрида мана бир ойдан ортиқ муддатдан бери уруш таъсири мавжуд. Дунё ва МДҲ мамлакатлари оммавий ахборот воситаларида ҳам қарийб ҳар куни Украинадаги жанглар масаласида маълумотлар айланади. Ушбу мақола эса уруш ўчоқларидан бири бўлган Киев шаҳрининг бироз аввалги ҳаётига қайтиб, барчаси тинч бўлган вақтдаги шаҳар ҳаётига оид қизиқарли ва ҳайратланарли маълумотлар ҳақида бўлади.

Тарихи

Ҳозирги Киев худудида дастлабки манзилгоҳлар бундан бир неча минг йиллар аввал вужудга келган. Шаҳар номи унинг афсонавий асосчиси Кий исми билан боғлиқ. Аниқроқ айтганда, Киев шаҳрига бундан бир ярим минг йил аввал Кий, Шек, Хорив ва уларнинг синглиси Лебед томонидан асос солинган.

Киев милодий VI–VII асрларда шарқий славянларнинг полян қабиласи маркази сифатида ташкил топган. Шаҳар 1132 йилгача Киев Русининг сиёсий, маданий ва савдо маркази бўлган. Шундан сўнг Киевни моғуллар босиб олган, Литва ва Польша таркибига кирган ҳамда 1654 йилга келиб Россия империяси таркибига қўшиб олинган.

Умуман олганда 1990 йил Украина пойтахти сифатида эълон қилингунига қадар Киевни бир қанча давлатлар бошқарган. Хусусан, 1941-43 йилларда шаҳар немислар томонидан забт этилган.

Шаҳарда 1960 йилдан бери метрополитен фаолият кўрсатади. Киевда 18 та олий ўқув юрти, 15 та театр, қарийб 30 та музей ва республика стадиони бор.

Қизиқарли фактлар

Бир неча минг йиллардан бери қад ростлаб турган шаҳар ҳақида ҳозиргача кўплаб қизиқарли фактлар йиғилиб қолган. Қуйида шулар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Киевда дунёдаги энг чуқур энг чуқур метрополитан бекати “Арсеналная” фаолият кўрсатади. Бекат 105,5 метр чуқурликда жойлашган. Бекатга тушадиган йўловчилар бунинг учун иккита эскалатордан фойдаланиши керак бўлади ва бу тахминан 5 дақиқа вақт олади.

Кўпчиликка маълум бўлган Крешатник кўчасининг номи бутун тарих давомида 7 марта ўзгартирилган.

 

Киевда энг қадимий кўча “Владимирская” жойлашган бўлиб, унинг ёши бир асрдан ортиқни ташкил қилади.

 

 

Днепр дарёси устидан ўтган “Патон” кўприги Европадаги энг узун автомобиль кўприги (1543 метр) ҳисобланади.

 

Пойтахтдаги “Ватан” ҳайкалининг баландлиги 102 метр бўлиб, у АҚШдаги “Озодлик” ҳайкалидан баландроқдир.

 

Европада аҳоли сони бўйича олтинчи ўринда турувчи Киев шаҳрида кўплаб транспорт воситалари бор, лекин энг машҳурини қуйидаги расмда кўришингз мумкин. Ушбу фуникулерларда йўловчилар 220 метр баландликдаги масофага олиб чиқилади.

 

Бу ерда мушукларга ўзгача меҳр ва эътибор билан муносабатда бўлишади. Шу сабабли Киевда мушукларга бағишланган турли туман монументларни учратишингиз мумкин.

 

Киевнинг яна бир ажойиб ўзига хослиги бу ердаги  канализация тизимлари, иккиламчи материаллар ва кераксиз нарсалардан иборат коллекция йиғилган музейларидир.

 

Агар Киевнинг ўнг қирғоқ туманларининг харитасига қарасангиз, улар одам юзига ўхшаш шаклни ҳосил қилади.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING