EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
“Ўзбеккино” Ўзбекистон халқига тарихий-бадиий фильм – “Муқимий”ни туҳфа этди

“Ўзбеккино” Ўзбекистон халқига тарихий-бадиий фильм – “Муқимий”ни туҳфа этди

Кеча "Ассалом, Наврўз" кино-ойлиги доирасида "Ўзбеккино" МА буюртмасига биноан “Ўзбекфильм”  ДУК томонидан суратга олинган режиссёр Фотиҳ Жалоловнинг "Муқимий" тарихий-бадиий фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди“Ўзбекфильм” киностудиясида бўлиб ўтган премьерада кинокартина ижодкорлари ҳам иштирок этишди.

“Муқимий” фильми шоир ва етук ижодкор Муҳаммад Аминхўжа Муқимийнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган бўлиб, унда ижодкорнинг ҳаётий синовлардаги кечмишлари, муҳаббати ва умри давомида кўрган қийинчиликлари тасвирланган.

Фильм постановкачи режиссёри Фотиҳ Жалолов, сценарий муаллифи Рустам Жабборов, постановкачи оператор Музаффар Юсупов, постановкачи рассом Алишер Умрзоқов.

Фильмда Улуғбек Рустамов, Эгамберди Раҳимов, Бегзод Ҳамроев, Адиз Ражабов, Маърифат Ортиқова, Дилдора Умарова, Маржона Ўлжаева, Рустам Каримов, Бобур Йўлдошев, Александр Гамиров ўзига хос ролларни ижро этишган. 

Маълумот учун, "Ассалом Наврўз" кино-ойлиги доирасида, вилоятларда Эргаш Мўминовнинг “Орзулар қанотида”, Ҳилол Насимовнинг “Мерос” ҳамда Зулфиқор Мусоқовнинг “Ҳайрат” бадиий фильмлари намойишлари бўлиб ўтмоқда. Шу билан бирга, "Муқимий" фильми ижодкорлари ҳам 27 март куни ҳудудлардаги "Кинокарвон" гуруҳига қўшилишиб, мазкур фильмни намойишларида қатнашишади. 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING