EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Бухорода "Муқимий" фильмининг суратга олиш ишлари бошланди

Бухорода "Муқимий" фильмининг суратга олиш ишлари бошланди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Ўзбекфильм”  ДУК томонидан “Муқимий” номли бадиий фильмнинг тасвирга олиш ишлари бошланди

Мазкур фильм шоир ва ҳажвчи сифатида танилган, мустамлака даврида қалам тебратган етук ижодкор Муҳаммад Аминхўжа Муқимийнинг ҳаёти ва ижодига бағишланади. Фильмнинг суратга олиш ишлари Бухоро, Қўқон ҳамда Тошкент вилоятида бўлиб ўтади. Айни дамда Бухорода тарихий-бадиий фильмнинг съёмка жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

Фильмда ролларни Беҳзод Ҳамроев, Адиз Ражабов, Маржона Умжонова, Наргиза Маткаримова, Маърифат Ортиқова, Гулруҳ Пирназарова, Улуғбек Рустамов ва бошқалар ижро килишмокда.

Фильм постановкачи режиссёри Фотиҳ Жалолов, сценарий муаллифи Рустам Жабборов, постановкачи оператор Музаффар Юсупов, постановкачи рассом Алишер Умрзоқов, либослар бўйича рассом Анастасия Рейм, композитор Тоир Қўзиев, картина директори Шаҳноза Сирожиддинова.

(Реклама ҳуқуқи асосида)

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING