EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
“Миллионер Жонибек” фильмининг премьераси бўлиши кутилмоқда

“Миллионер Жонибек” фильмининг премьераси бўлиши кутилмоқда

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамда “Last Media” МЧЖ билан ҳамкорликда суратга олинаётган “Миллионер куёв” фильмининг тасвирга олиш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда "Ўзбеккино" МА матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Мазкур фильм комедия жанрида бўлиб, унда Жонибек исмли йигитнинг бир қизга ошиқ бўлиши, омадини синаб кўриш мақсадида шаҳарга келиб, у ерда қизиқарли ва кутилмаган саргузаштларни бошидан кечириши ҳақида ҳикоя қилинади.

“Миллионер куёв” фильми Агентликнинг “Last Media” МЧЖ билан ҳамкорликдаги илк иши бўлиб, лойиҳа билан асосан, ёш киноижодкорлар ишламоқда.

Фильм бадиий раҳбари Рустам Сагдиев, постановкачи режиссёр Зоҳиджон Зокиров, сценарий муаллифлари Нилуфар Худойбердиева ва Шоира Ғиёсова, постановкачи оператор Диёр Адашев, рассом Охун Шарипов, либослар бўйича рассом Индира Абдуллаева, режиссёр ёрдамчиси Шахриёр Холмуродов ҳамда продюсер Нилуфар Худойбердиева. Фильмда ролларни Алишер Отабоев, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Муяссар Бердиқулова, Шоҳида Узоқова, Беҳруз Тоҳиров, Хуршида Соатова, Юнус Асқаров, Алишер Фармоновлар ижро этишган. 

Фильмнинг суратга олиш ишлари октябрь ойида якунланиши, премьера эса ноябрда бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

(Реклама ҳуқуқи асосида)

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING