EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
«Мени Орол бобо деб чақиришади» – Ражаб Адашев

«Мени Орол бобо деб чақиришади» – Ражаб Адашев

Ўзбек халқининг севимли актёри Ражаб Адашев “Танҳо қайиқ” фильмида ижро этган роли ҳақида фикр билдириб ўтди.

“Болалигимда дадам мени денгизга олиб чиқар эди. Мен дадамнинг қучоғида ўтирар эдим. Ўша пайтлардаёқ денгизчи бўлишни орзу қилганман. Аввалига мени денгизчи бобо, кейин-кейин Орол бобо деб чақирадиган бўлишди”, - деди Адашев. 

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Нозим Тўлахўжаевнинг ёзувчи Эркин Аъзам сценарийси асосида суратга олган “Танҳо қайиқ” фильмининг бош қаҳрамони Орол бобо тилидан айтилган иқрорлар...

“Қаҳрамоним ҳақида ҳали фильм намойиш этилмай туриб кўп нарса деёлмайман. Фақат шуни айтишим мумкинки, Орол бобо Орол денгизи бўйларида яшаётган ерлик аҳолининг орзу-армонлари, қайғу ва хурсандчиликлари иниькоси.
Унинг умр йўлига қарар экансиз, жуда кўп нарсалар, воқеликлар ёдингизга тушади.  Хатолар, орзулар, мақсадлар... Балки ҳозир жуда умумий гапираётгандирман, аммо фильмни кўрганингизда сиз фақат ўзингиз ҳақингиздагина ўйлолмай қоласиз, назаримда”, - дейди Ражаб Адашев.

Шунингдек, “Танҳо қайиқ”нинг суратга олиш жараёнлари қандай кечганига қизиқдик:

Ростини айтганда, бизни иссиқ ҳаво қийнади. Боиси у ерларда ҳарорат +50, +55 даражагача кўтарилар экан. Шу сабаб биз аксар эрталаб ва кечги салқин, оқшом пайтлари ишлашимизга тўғри келди. 

Фильм асосан тонгги соат 5 дан то 10 гача, кечки 17 дан 20-21 гача суратга олинди. Чунки қолган пайтлар нафас олиш ҳам қийин эди. Уёқларда иссиқ шамолни гармсел дейишаркан.

Ана шу гармсел турса, юзларингизни қуритиб юборади. Таркибида шўрлик бўлгани сабаб қорайтириб ҳам юборади баъзан.

Фильмда сувсиз жойда қайиқни судрайдиган жойи бор. Ер текис эмас, қумлик бўлгани сабаб бироз қийналдим ўша жараёнда.

Лекин бу қийинчиликларга қарамай, фильмда суратга тушганимдан мамнунман. Боиси “Танҳо қайиқ” биз ҳақимиздаги энг яхши фильмлардан бири бўлади, менимча", – дейди Ражаб Адашев.

(Реклама ҳуқуқи асосида)


«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING