Сўнгги янгиликлар
Ариповга "ҳайфсан" берилди...

Ариповга "ҳайфсан" берилди...

Қашқадарё вилоятининг Муборак тумани ҳокимига "ҳайфсан" берилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, бугун 14 февраль куни Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда фаолиятидаги камчиликлар, тадбиркорлар ва фуқаролар мурожаатларига эътиборсиз қараганлиги учун Муборак тумани ҳокими Акром Арипов "ҳайфсан" олган.

Акром Арипов ҳақида...

2021 йил 9 июнь куни Халқ депутатлари Муборак тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган ва сессияда ўша пайтдаги вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этиб, ташкилий масала кўриб чиқилган.

Депутатлар томонидан Муборак тумани ҳокими этиб Aкрам Оромович Арипов тасдиқланганди. Тайинловга қадар Aкрам Aрипов Қарши тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ариповдан олдин Муборак туманида 2020 йилнинг майидан буён Улуғбек Эрназаров ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида ишлаб келаётганди. 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив