Фойдаланиш шартлари

Фойдаланувчи шартномаси (кейинги матнда – Шартнома), http://effect.uz манзили бўйича иш олиб борадиган Effect.uz интернет-Портали (кейинги матнда – Портал) фойдаланиш шартларини белгилайди.

Порталдан фойдаланиш давомида, фойдаланувчи Шартномада ёзилган барча шартларга риоя қилишга мажбурлар. Шартнома исталган вақтда ўзгариши мумкин, Шартноманинг янги матни сайтда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

1. Шартнома мавзуси

1.1. Фойдаланувчи Порталда рўйхатдан ўтиш имконига эга. Муваффақиятли рўйхатдан ўтиш шартларидан бири ҳақиқий маълумотларни, айниқса иш фаолиятидаги телефон рақамини киритиш.
1.2. Рўйхатдан ўтиш давомида исталган номни (ягона шарти, бошқа фойдаланувчида бу ном бўлмаслиги керак) ва паролни танлаши мумкин. Фойдаланувчи ўз паролини сир сақлаши ва уни учинчи шахсларга бермасликка мажбур.
1.3. Шартнома Порталдаги рўйхатдан ўтиш формасини тўлдиргач ва телефон рақами ёзилган вақтдан бошлаб кучга киради.

2. Портал мазмуни ва унга кириш ҳуқуқи.

2.1. EFFECT.UZ Ўзбекистон, жаҳон мамлакатларида содир бўлаётган янгиликлар, воқеалар, баҳс-мунозаралар шунингдек, уларга доир суратлар, видео ва турли хил статистикаларни чоп этувчи оммабоп портал ҳисобланади.
2.2. Портал саҳифаларида реклама баннерлари бўлиши мумкин. Аниқ бир саҳифада баннернинг мавжудлиги, ва у қандай ҳажмда кўрсатилиши бўйича қарорни Портал маъмурияти қабул қилади.

3. Фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

3.1. Ҳар бир фойдаланувчи ўзининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига қатъий амал қилишга мажбур. Фойдаланувчи томонидан Портал саҳифаларида амалдаги қонунчиликни бузишга, миллатлараро ҳамда динлараро низони келтириб чиқаришга қаратилган, ирқчилик руҳидаги, шак-шубҳасиз ёлғон, ҳақорат, беадаб ва ахлоқсиз хабарларни ўз ичига олган маълумотларни жойлаштириш таъқиқланади. Фойдаланувчи Порталдан турли ёшдаги шахслар фойдаланишини ҳисобга олиши лозим.
3.2. Портал саҳифаларида маълумотларни жойлаштираётган фойдаланувчи, бу маълумотлар учинчи шахсларни ҳуқуқларини бузсмаслигини ва учинчи шахсларнинг мулки эмаслигини кафолатлайди. Шундай қилиб, фойдаланувчи ўзи жойлаштирган маълумот, ўзини тутиши, шунингдек суд жараёнида юзага келиши мумкин бўлган молиявий ҳаражатлар бўйича тўлиқ жавобгарликни ва барча даъволарни ўз бўйнига олади.
3.3. Фойдаланувчи томонидан Портални бузишга, ёки ундан фойдаланишни қийинлаштиришга қаратилган ҳар қандай ҳаракатлар таъқиқланади. Шу хилдаги ҳар қандай ҳаракатлар фуқаровий ва жиноий жавобгарликка тортилади. Айниқса, таъқиқланган харакатларга Порталнинг жисмоний ҳамда мантиқий тузилишига таъсир этувчи харакатлар, шунингдек маълумотларни автоматик қўлга олиш, кўчириш ва юбориш, шу жумладан турли механик ва дастурий воситалар ҳамда скриптлардан фойдаланиш киради.
3.4. Порталда учинчи шахсларни, уларнинг хабарисиз ва розилигисиз рўйхатга олиш таъқиқланади.

4. Фойдаланувчи томонидан жойлаштириладиган хабарлар

4.1. Фойдаланувчи ушбу Шартноманинг 3.1 ва 3.2 бандларини бузмаган ҳолда сайтда янгиликларга фикр билдириш орқали хабарлар қолдириши мумкин.

5. Фойдаланувчиларга нисбатан қўлланиладиган жарималар

5.1. Портал маъмурияти Шартнома шартларини бузувчи маълумотларни огоҳлантиришсиз ўчириш, ҳамда фойдаланувчиларга нисбатан қуйидаги жарималарни қўллаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади: Блокировка қилинган фойдаланувчи тизимга кириши мумкин, аммо сайтда фикр билдира олмайди.

6. Шартноманинг амал қилиш ва уни бекор қилиш муддати

6.1. Шартнома, томонлардан бири – фойдаланувчи ёки маъмурият, уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилмагунича амал қилади.
6.2. Фойдаланувчи Шартномани ўз хоҳиши билан бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун Порталда мавжуд бўлган қайта алоқага чиқиш формаси орқали қўллаб қувватлаш хизматига Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги қарори ёзилган хатни ёзиши керак.
6.3. Портал маъмурияти, фойдаланувчи томонидан Шартнома шартлари бир неча бор бузилса, Шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга.

7. Якуний қоидалар

7.1. Портал маъмурияти исталган вақтда Порталнинг мазмуни ва тузилишини ўзгартириш ҳуқуқига эга.
7.2. Портал маъмурияти исталган вақтда ушбу Шартноманинг шартларини ўзгартириш ҳуқуқига эга.
7.3. Ушбу шартнома Интернет тармоғида, қуйидаги манзил бўйича келтирилган:http://effect.uz/p/reglament

2019 йил май ҳолатига кўра

Умумий маълумотлар

Мазкур EFFECT.UZ (кейинчалик - сайт деб аталган) лойиҳаси SR CONNECTIONS МЧЖга тегишли ва у томонидан бошқарилади. Лойиҳа қуйидаги юридик манзилда рўйхатдан ўтган: Тошкент шаҳар,Чилонзор туман, Фурқат Берк кўчаси 1-уй.
Агар Сизда саволлар туғилса қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин: www.effect.uz@gmail.com
Агар 16 ёшга тўлмаган бўлсангиз, ота-онангиз ёки васий шахс назорати остида сайтдан фойдаланишингиз мумкин. Сайтда тақдим этилган барча ахборотлар хатоликларга эга бўлиши, аниқ ёки назарда тутилган кафолатларга эга бўлмаслиги мумкин.
Сайт олдиндан огоҳлантирмасдан ўзига тегишли контентни ўзгартириш, ўчириб ташлаш ва тўлдириш ҳуқуқига эга. Сайтда жойлаштирилган, барча ҳуқуқлари сайтга тегишли бўлган (яъни © EFFECT.UZ белгиси қўйилган) ёзма / фото / видео материаллардан қисман ёки тўлиқ фойдаланиш учун, айнан ушбу материалнинг Сайтдаги манзилига тўғри ҳавола ва ёки қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола бериш талаб қилинади.
Шу билан бирга келтирилган мақола муаллифининг номи ҳам кўрсатилиши талаб қилинади. Материаллардан фойдаланилганда уларнинг мазмунини ўзгартирувчи, нотўғри талқин қилишга олиб келувчи ўзгаришлар киритиш ман этилади.

Муаллифлик ҳуқуқи

Сайт ва унда тақдим этилган барча маълумотлар SR CONNECTIONS МЧЖга тегишли. Сайтдаги маълумотлардан рухсатсиз фойдаланилганда Ўзбекистон Республикаси тегишли қонунларига кўра фойдаланган томон жавобгарликка тортилади.
Сайт муаллифлик ҳуқуқларини ҳурмат қилади. Агар қандайдир маълумот сизга тегишли деб ҳисобласангиз, қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин: www.effect.uz@gmail.com

Форс мажор

Сайт ва фойдаланувчи орасидаги қонунчилик муносабатлари Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунларига ва фойдаланиш шартларига асосан олиб борилади. Фойдаланувчи фойдаланиш шартларини ўзгаришлар ва тўлдиришлардан хабардор бўлиб туриш учун текшириб туриш мажбуриятини ўз зиммангизга оласиз. Портал фойдаланиш шартларини ўзгартириш ва тўлдириб бориш ҳуқуқини сақлаб қолади.