Гулнора Каримованинг соғлиги кун сайин ёмонлашиб бормоқда

Кеча, 15 июнь куни Гулнора Каримованинг қизи ва Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси Имон Каримова ўзининг Instagram'даги саҳифасида ДХХ раиси ва Ўзбекистон Бош прокурорига йўлланган хатни эълон қилди.

Мактубда Гулнора Каримова керакли тиббий ёрдамни олмаётганини, бундан ташқари, гўёки Гулнора Каримовага колония ходимлари руҳий ва жисмоний босим ўтказишаётгани таъкидланган.

“Соғлиғига қарамай, колония ходимлари томонидан, хусусан, колония раҳбари томонидан, Ўзбекистон Бош прокуратураси раҳбарияти А.Анинг оғзаки бошқаруви билан Каримова Г.И руҳий ва жисмоний босим ўтказилмоқда. Қирқ даражали жазирама, қон босими юқорилиги, гипертоник кризисни бошдан кечиргани, 2 та полип, оёқларидаги варикоз ва ҳар куни қон кетаётганига қарамай, онам ҳар куни 40 дақиқа давом этувчи 4 марталик текширувлардан озод этилмаган”, деб ёзган мактубда Имон.

Имон ўз мактубида онасига нисбатан бундай муносабат тўхтатилиши ва ниҳоят прокуратура ходимлари томонидан бузилган узоқ кутилган тушуниш пайдо бўлишига умид билдирган.

http://worldnews.uz/uploads/news/siyosij_suratlar/gk1.jpg

http://worldnews.uz/uploads/news/siyosij_suratlar/gk2.jpg

Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова идора Гулнора Каримованинг активларини Ўзбекистонга қайтариш бўйича иш олиб бораётганини маълум қилган. У шунингек, Каримованинг соғлиги борасида ҳам тўхталиб, “Гулнора Каримовага тиббий хизмат кўрсатишда бирорта монелик бўлмаётганини” таъкидлаган.

Ўзбекистонда катта ташвиш: Гулнора Каримованининг адвокати махфий сирни ошкор қилди

2017 йилнинг ёзида Ўзбекистон Бош прокуратураси Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг катта қизи Гулнора Каримова иши бўйича маълумот берган, унга кўра Гулнора Каримова 2015 йилнинг августида, яъни биринчи президент Ислом Каримов даврида қатор молиявий жиноятларда айбдор деб топилгани ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлангани маълум бўлганди.

Кейинроқ Гулнора Каримовага нисбатан фирибгарлик, хорижий валютани яшириш, божхона қонунчилигини бузилиши бўйича яна бир жиноий иш қўзғатилгани маълум қилинди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2017 йил 18 декабрдаги ҳукми билан унга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тергов маълумотларига кўра, Каримова жиноий шериклари ёрдамида 12та хорижий мамлакатда 1,3 миллиард АҚШ доллар, 63,5 миллион евро, 27,1 миллион фунт ва 18,5 миллион франк миқдорида активларни қонунийлаштирган.

Швейцария 2012 йили Женева ва Цюрихдаги банкларда Гулнора Каримовага қарашли экани гумонланаëтган 800 миллион франкни музлатиб қўйган. Швейцария прокуратураси бу пулнинг 686,7 миллионини мусодара қилиш ва Ўзбекистонга қайтариш тўғрисида қарор чиқарган.

Ўзбекистоннинг янги ҳукумати инсонпарварлик нуқтаи назаридан ҳамда маҳкума жиноий йўл билан орттирилган пул маблағларини қайтариш ва давлатга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятларини ўз зиммасига олганини эътиборга олган ҳолда Гулнора Каримовага имкон беради ва жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2018 йил 1 июлдаги ажрими билан Каримовага тайинланган жазо 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилади.

Аммо шу йилнинг март ойи бошида Гулнора Каримова  Ўзбекистонга етказилган зарарни қоплашга фаол қаршилик қилгани, шунингдек турар-жойни тарк этмаслик, алоқа ва интернет воситаларидан фойдаланмаслик каби чекловларни ҳам қўполлик билан бузгани учун уй қамоғидан умумий режимдаги колонияга ўтказилди.

Грегуар Манжа мижози Гулнора Каримова билан муқаддам икки марта — 2016 йил декабри ва 2018 йили апрелида учрашган. У 2018 йилнинг ёзида Каримова ва унинг сақланиш шароити ҳақида баъзи тафсилотларни маълум қилган, унга кўра, апрелдаги учрашуви давомида мижозининг кайфияти ўзгарувчан бўлиб қолгани, шунингдек, унинг толиққани сезилгани, қабул қилган дорилари таъсирида суҳбат давомида диққатини жамлай олмагани ҳақида ёзганди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас