GM Uzbekistan’нинг арзон машиналари қандай бўлиши маълум

GM Uzbekistan компанияси учта арзон автомобиль модели — иккита седан ва битта кроссоверни чиқаришга тайёрламоқда. Бу ҳақда, Ўзбекистон автомобилсозлик тармоғидаги манбалар хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, Chevrolet Onix седани ва Tracker кроссоверининг янги авлодини ўзлаштириш кутилмоқда. Учинчи автомобиль модели борасида General Motors билан музокаралар олиб борилмоқда.

“Бу ҳали жаҳонда тақдимоти ўтказилмаган янги автомобиллар бўлади”, дея таъкидланди.

Янги Chevrolet Onix арзон седани ва Tracker’нинг янги авлоди 2019 йил ёзида Хитой бозорида тақдим этилади.

Chevrolet Onix

http://effect.uz/uploads/news/cars/2.jpg 

Чапда Tracker

http://effect.uz/uploads/news/cars/asap_shanghai_chevy_.jpg

Аввалроқ GM Uzbekistan қиймати 10 ва 15 минг доллар бўлган арзон автомобилларни чиқариш устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берилган эди. Компания премиум синфга оид учта модель — Chevrolet Trailblazer, Equinox ва Traverse’ни ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштирмоқда. Бу уч автомобилнинг бари йирик узелли йиғиш услубида йиғилади.

Бундан ташқари, янги арзон автомобиллар ишлаб чиқариш учун 500 миллион доллар эвазига ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, шунингдек, GM Powerтраин Uzbekistan автомобиль двигателлари заводини модернизацияси учун 250 миллион доллар сарфлаш кутилмоқда. Маълум бўлишича, бу маблағ кўп жиҳатдан янги арзон автомобилларни ўзлаштириш учун керак.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас