Тошкентда веломарафон ўтказилиши сабаб 5 та марказий кўча ёпилади

3 июнь бутун дунё бўйлаб Халқаро велосипедчилар куни сифатида кенг нишонлаб келинади. Ушбу кунни Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ҳам катта ҳажмда нишонлашни ният қилган.

2 июнь куни Тошкентда веломарафон ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур спорт тадбирида Республикамизнинг барча фуқаролари ва меҳмонлари иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.

Велопойга Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларида бўлиб ўтади. Йўналиш “Бешёғоч”, “Фурқат”, “Ислом Каримов”, “Шароф Рашидов” ва “Афросиёб” кўчалари бўйлаб белгиланган бўлиб, пойга давомида ушбу кўчаларда транспорт қатнови вақтинча тўхтатилади. Йўналишнинг умумий масофаси 5 килметрни ташкил этади. Пойга 2 июнь куни соат 10:00 да “Ҳумо арена” спорт комплекси олдида бошланади.

http://olympic.uz/wp-content/uploads/2019/05/Untitled-11-2-1024x741.jpg

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас