Дмитрий Медведев Ўзбекистонга етиб келди

Россия Федерацияси Ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация 29 май куни Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқа.

Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди. Қисқа суҳбатдан сўнг Россия делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

Россия Федерацияси Ҳукумати раҳбари 30 май куни Урганч шаҳрида Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон – Россия қўшма комиссиясининг биринчи йиғилишида иштирок этади. Йиғилиш якунида қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Қўшма комиссия йиғилиши икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг янги шакли бўлиб, унга 2018 йил октябрь ойида Россия Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан ўтказилган олий даражадаги музокаралар чоғида асос солинган.

http://uza.uz/upload/medialibrary/1bb/4.jpg

http://uza.uz/upload/medialibrary/511/1.jpg

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас