“Локомотив” ОЧЛдаги иштирокини ғалаба билан якунлади

Осиё чемпионлар лигаси 6-туридан ўрин олган учрашувда Тошкентнинг "Локомотив" клуби Қатарнинг “Ал-Райян” клубини қабул қилди.

Учрашув 3:2 ҳисобида “темирйўлчилар”нинг ғалабаси билан якунига етди. Ўз дарвозасидан иккита гол ўтказиб юборган Андрей Фёдоров шогирдлари ирода намойиш қилиб, Сардор Мирзаев ва Темурхўжа Абдухолиқовларнинг голлари эвазига ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди.

Локомотив(Ўзбекистон) –Ар Райян(Қатар) 3:2.

Голлар: Сардор Мирзаев (35), Темурхўжа Абдухолиқов (47, 61) - Родриго Табата (2), Гонсало Виера (22)

Локомотив: 12.Маъмур Икромов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азизбек Ҳайдаров (23.Йован Жокич, 90+3), 10.Сардор Мирзаев, 11.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 17.Ҳусниддин Ғофуров, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 71.Арсланмират Аманов, 77.Диёржон Туропов (8.Жамшид Искандеров, 75).

Ар Райян: 1.Фаҳад Юнус, 2.Муҳаммад Оловуддин, 3.Гемин Ривас, 9.Лукка, 10.Родриго Табата, 12.Муҳаммад Сайяр, 13.Гонсало Виера (36.Юсуф Умар, 46), 21.Муҳаммад Жума, 23.Себастьян Сория Куинтана, 31.Даниэль Гуму (18.Аҳмад Ал Саади, 46), 32.Аҳмад Масуд.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас