Англияда тарихдаги “энг номард” гол урилди

Англия биринчи лигаси иштирокчиси “Сканторп Юнайтед” клуби футболчи Жош Моррис рақиб клуб “Плимут Аргайл” дарвозабони Мэтт Мэйси жароҳат олганига қарамай, у қўриқлаётган дарвозага гол уришга ботинди.

Ўйиннинг иккинчи бўлимида “Плимут” 2:1 ҳисобида олдинда бораётган эди. Мэйси эса жароҳат олиб, ёрдам олиш учун тўпни аутга тепиб юборди. Аммо Моррис тўпни аут чизиғи олдида ушлаб олиб, уни очиқ қолган дарвозага йўналтириб, ҳисобни тенглаштирди.

“Плимут” клуби ўйиндан сўнг Twitter аккаунтида ушбу голни “тарихдаги энг номард гол” дея атади. Ўйин 3:2 ҳисоби билан “Плимут” фойдасига ҳал бўлди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас