Умид Аҳмаджонов: “Вақтни чўзадиган футболчиларга аямасдан карточка кўрсатинглар”

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов 30 апрель куни Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш ва Суперлига ўйинларининг шаффоф ўтишин таъминлаш мақсадида йиғилиш ташкил қилди.

МОҚ мажлислар залида ўтган мазкур йиғилишда ЎФА ва ПФЛ мутасаддилари, Суперлига клубларининг бош мураббийлари иштирок этди. Йиғилишда Умид Аҳмаджонов ўзбек футболида юзага келаётган камчиликлар, оқсалишлар ва келишилган ўйинлар хусусида тўхталиб ўтди.

“Футболимизни имкон қадар тезроқ Европа даражасига олиб чиқишимиз керак. Бунинг учун барчамиз бирдам бўлиб ишлашимиз талаб этилади. Келишилган ўйинларга аралашган шахсларни оғир жазо кутиб турибди. Футбол фақат мухлислар учун. Ҳозир ўйинларни 18 та телекамера тасвирга олиши ва VAR тизимини қўллаш бўйича янги лойиҳа устида ишлаяпмиз.

Мухлисларга шаффоф ўйин намойиш қилишни таъминлашимиз лозим. Ўйин вақтини чўзадиган футболчилар жиддий жазолансин. Уларга сариқ ва қизил карточкаларни аямасдан кўрсатинглар. Керак бўсла, жамоага техник мағлубият ёзилсин. Эртага бошланадиган янги турдан мана шу тизимни татбиқ қилайлик”, деди Умид Аҳмаджонов.

http://olympic.uz/wp-content/uploads/2019/04/OFA1.jpg

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас