Ўзбекистонда икки кун ичида икки марта ер қимирлади

Ўзбекистонда икки кун ичида икки марта ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 2019 йил 4 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 05:35да Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди.

Координаталар 39,81 градус шимолий кенглик, 68,01 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,5. Чуқурлик ҳ=18 км. Тошкентгача масофа 191 км жанубий йўналиш бўйича.

Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:

Гулистон: 100 км; 2 балл

Жиззах: 37 км; 3 балл

Самарқанд: 91 км; 2 балл.

Аввалроқ, Самарқанд, Термиз ва Қаршида ер силкиниши қайд этилган эди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас