Марғилон: Ўзини осган ҳоким собиқ ўринбосарига оид тафсилотлар маълум бўлди

Марғилон шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари ўз уйида ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, Фарғона шаҳар ИИБ навбатчилик қисмидан 30 ноябрь куни соат 11:00 ларда келиб тушган хабарга кўра, шаҳардаги Мустақиллик кўчаси 174-хонадонда яшаган, 1984 йилда туғилган Тўхтаматов Элёрбек яшаш хонадони ертўласида кабелдан сиртмоқ ясаб, ўзини ўзи осиб вафот этди. Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан ҳозирда терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Тўхтаматов Элёрбек Марғилон шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича 1-ўринбосари лавозимига тайинланиб, 2019 йил 2 апрель куни ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган вазифасидан озод этилган.

Мудҳиш хабар ОАВга маълум бўлгандан сўнг айрим тафсилотлар маълум " target="_blank">бўлди.

Марғилон шаҳар ҳокимининг ўзини осиб вафот этган собиқ ўринбосари шаҳарнинг амалдаги ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаевнинг ишонган шогирдларидан бўлган. Ўртада ўзаро кучли меҳр ва чексиз ҳурмат бўлган. Марҳум 2018 йили шаҳар ҳокимига ўринбосар этиб тайинланган.

2019 йил 2 апрелда тадбиркорлар масаласида селектор йиғилишида Марғилон шаҳар ҳокимлиги танқид қилинади. Шундан сўнг ушбу важ билан собиқ биринчи ўринбосар (ва айни пайтда марҳум) ишдан бўшатилади. Ишдан бўшаганидан сўнг оиласида ҳам қатор муаммолар келиб чиққан. Катта эҳтимол билан ҳам ишидан айрилгани ҳам оиласидаги муаммолар унинг кучли стресга тушишига олиб келган бўлиши мумкин.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас