Effect.uz жамоаси Қашқадарёда аҳоли мурожаатларини ўрганмоқда

Маълумки, Effect.uz жамоаси яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан расмий ОАВ гувоҳномасига эга бўлди.

Effect.uz жамоаси аҳоли мурожаатларини вилоятларга чиқиб ўрганиш ва юзага келган муаммоларни бартараф этиш, уларни тегишли жойларга етказиб бериш ишлари билан ҳам шуғулланишни бошлади.

Жумладан, Effect.uz ахборот агентлиги ходимлари Акмалхон Эшонхонов, Бунёджон Норимов ҳамда Машҳурбек Назаров айни вақтда аҳолидан тушган мурожаатни ўрганиш учун Қашқадарёнинг Қарши шаҳрида бўлиб турибди.

http://effect.uz/uploads/news/effect_uz/afrosiyob.jpg

http://effect.uz/uploads/news/effect_uz/vokzal.jpg

Бугун Қаршига поезд билан етиб келган журналистларнинг таъкидлашича, шаҳарда ҳаво иссиқлиги ҳамда эртага куни билан тўлиқ мурожаат ўрганиш ишлари билан банд бўлади. Ўрганиладиган мурожаат Қаршида кўплаб фуқаролар айниқса тадбиркорларга қўйилаётган “ғалати” тақиқлар ҳақида бўлади.

Effect.uz ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан 1323 рақам билан рўйхатдан ўтган бўлиб, сайт раҳбари Акмал Эшонхонов ҳисобланади.

http://effect.uz/uploads/news/effect_uz/ae.jpg

Effect.uz “EFFECTUZBEK” МЧЖ таъсисчилиги остида фаолият олиб боради ва барча хизматлар лицензияга эга.

Унутманг сизда ҳам сайтга мурожаат йўллаш имконияти бор. Бунинг учун +998979663232 рақамига Телеграм орқали мурожаатингиз мазмунини қисқача ёзиб юборишингиз керак бўлади. Сайт ходимлари мурожаатларни кўриб чиқиб, долзарблигига эътибор берган ҳолда сиз билан боғланади.

Effect.uz ахборот агентлиги билан мақсад сари биргаликда ҳаракат қилинг!

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас