Humo терминаллари MasterCard карталари орқали тўловларни қабул қилишни бошлади

Ўзбекистонда 170 мингдан ортиқ терминалларда MasterCard карталари орқали тўлов қилиш мумкин.

Миллий банклараро процессинг маркази Mastercard халқаро тўлов тизимини интеграция қилди. Эндиликда Mastercard карталари эгалари Humo терминаллари орқали барча турдаги товар ва хизматлар учун тўловларни контактсиз амалга оширишлари мумкин. Бу, айниқса, туристлар учун катта қулайлик яратади.

Миллий банклараро процессинг маркази директори Шуҳрат Қурбоновнинг айтишича, мамлакатдаги 170 мингдан ортиқ Humo терминаллари MasterСard карталарини қабул қилади. Бунда мерчант/сотувчилардан 1 фоиз, карта эгаларидан эса 1,5 фоиз миқдорида комиссия ушлаб қолинади.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас