Самвел Бабаян Хитой клубида иш бошлади

Ўзбекистонлик машхур мураббий Самвел Бабаян Хитойнинг “Чангчунг Ятай” клубида иш бошлади, деб маълум қилмоқда ишончли манбалар.

Бу ҳақида Бабаян Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжмунида маълум қилди.

“Мен чегара ортида ишлашни орзу қилар эдим, энди бу орзу ушалди. Барча машхур мураббийлар – Липпи, Пеллегрини, Бенитес Хитойда ишлашган.

Афсуски менинг келажакдаги жамоам Суперлигани тарк этди, лекин уларнинг мақсадлари юқори. Менинг вазифам – таркибни ёшартириш ва кучли футболчиларни жалб этиш”, - дейди Бабаян.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас