Россиядан Ўзбекистонга 24 соат ҳамда дам олиш кунлари ҳам пул жўнатиш мумкин

Бугун, Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида жорий йил 27 ноябръ куни Aгробанк томонидан республикамизда биринчи бўлиб йўлга қўйилган “Сбербанк-Aгробанк онлайн пул ўтказмалар” янги хизмат тури тақдимоти ўтказилди.

Хизмат Ўзбекистон ва Россиянинг иккита йирик банклари, яъни "Aгробанк" ва "Сбербанк" ҳамкорлиги доирасида ишлаб чиқилди. Эндиликда пул ўтказмалари ва қабул қилувчилар пул жўнатиш ва олиш учун банк филиалларига ташриф буюришлари шарт емас – энди пуллар Россиядан Ўзбекистонга 24 соат давомида ҳамда дам олиш кунлари ҳам жўнатиш мумкин.

Бугунги кунга қадар, Россиядан Ўзбекистонга пул юбориш – вақтни талаб этадиган жараён бўлиб, бунда пулни жўнатувчи аввал картадаги пулни олиб, кейин энг яқин банк бўлимига ташриф буюрган ҳолда пул ўтказмаси тизимидан фойдаланган эди. Ўз навбатида, маблағни олувчи ўзига енг яқин банк филиалини топиши ҳамда банк иш кунида вақт ажратиши керак эди.

Эндиликда бу жараён автоматлаштирилган бўлиб, Россиядаги барча Сбербанк филиалларида ёки “Сбербанк Онлайн” мобил иловаси орқали амалга оширилади. Маблағлар Россия рублини автоматик равишда олувчининг Aгробанкда очилган “Ҳумо” пластик картасига сўмда ўтказиб берилади.

"Бугунги кунда, Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари орқали келаётган маблағларнинг асосий қисми Россия Федерацияси улушига тўғри келаётганлиги инобатга олинса, Сбербанк билан ўзаро манфаатли ҳамкорликда ишлаш ва ишончли шерик сифатида танланди.

Бу каби саъй-ҳаракатлар аввало, хизматлар сифатининг яхшиланишига, банк хизматлари оммабоплигига, хизматлар кўламининг ошишига замин бўлиш билан бир қаторда аҳоли ва мижозлар учун банк хизматларидан самарали фойдаланишга кенг имкониятлар яратиб беради", дейилади “Aгробанк” AТБ Матбуот хизмати хабарида.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас