Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президентига китоблар совға қилди

Аввалроқ, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга амалий ташрифи икки давлат раҳбарларининг учрашуви билан бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Ўтказилган музокаралардан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон раҳбарининг китоблари - илмий асарлари  кўргазмаси билан танишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг расмий веб-сайти хабар бермоқда.

Ушбу китоблар Ўзбекистон илмий-академик доиралари ва ижодий жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотганини таъкидлаш лозим.

Мазкур ташриф арафасида Гурбангули Бердимуҳамедовнинг қатор китоблари - “Бахтли ҳаёт соғлиқдан бошланар”, “Маданият – халқнинг бебаҳо хазинаси”, “Барҳаёт афсона”, “Чой – шифо ва руҳий қувват манбаи” номли асарлари ўзбек тилига таржима қилиниб, чоп этилган эди.

Эътиборлиси, Ўзбекистон раҳбари Туркманистон Президентига мамлакатда чоп этилган Гурбангули Бердимуҳамедов китобларининг илк нусхаларини совға қилди.

https://president.uz/uploads/1c6d9374-3e5a-1cbb-da9e-4fd9da6b2277.jpg

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас