Равшан Эрматов энди ҳакамлик қилмайди

Ўзбекистонлик Равшан Эрматов расман ҳакам сифатидаги халқаро фаолиятига якун ясади. Бу ҳақда Алишер Никимбаев ўз телеграм саҳифасида ёзиб қолдирди.

26 ноябрь куни ОФК қароргоҳида шу муносабат билан алоҳида маросим ўтказилган. Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов айни пайтда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти ҳисобланади.

Маълумот учун, Равшан Эрматов халқаро фаолиятини 2003 йили бошлаган. Эрматов 3 та Жаҳон чемпионатида 11 та ўйинни бошқарган ва бу борада рекордчи саналади. Шунингдек, у 2 марта Осиё Кубоги финалини, 1 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалини бош ҳакамлик қилган. Равшан Эрматов 5 бор Осиёнинг энг яхши ҳаками деб тан олинган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас