Киевда чироқ ўчиб қолди. Олий Радада ҳам “свет” йўқ!

Украина пойтахти Киев электр энергиясиз қолди. Бу ҳақда “Страна.UA” хабар бермоқда.

Айни вақтда шаҳардаги электр энергиясидаги авария натижасида светофор ва йўлларни ёритиш тизимлари ишдан чиққан. Шу билан бирга электр энергияси турар-жой бинолари ва муассалар ҳамда экология масаласи муҳокама қилинаётган Олий Радада ҳам ўчиб қолган.

Қутқарув гуруҳлари аварияни бартараф этишга ҳаракат қилмоқда. Тахминларга кўра, электр энергияни қайтариш ишлари бугун, 28 ноябрь куни тўлиқ давом этади. Истеъмолчилар ҳозирда захира схемалари орқали электр энергияси билан таъминланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 17 сентябрь куни Лотин Американинг бирданига 4 мамлакатида электр энергияси узилиши кузатилганди. Марказий Америка электр энергиясини интеграциялаш тизимидаги авария туфайли Гондурас, Гватемала, Никарагуа, ва Сальвадор мамлакатларида чироқ бутунлай ўчиб қолган эди.

Қиш мавсуми яқинлашгани сари Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ҳам чироқ узилиши кузатилмоқда. Ҳукумат чироқнинг нега ўчирилаётгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаяпти.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас