Москвада мигрантлар жанги. Можаро иштирокчилари белкурак ва ломдан фойдалангани айтилмоқда

Москванинг марказий Ефремов кўчасида бир гуруҳ кўча тозаловчилари ўртасида ўзаро можаро келиб чиқди. Бу ҳақда Рен ТВ хабар бермоқда.

Ушбу ҳодиса 24 ноябрь куни юз берган бўлиб, телеканал таҳририятида мавжуд бўлган видеолавҳада бир гуруҳ мигрантлар қандай қилиб бир-бирига ҳужум қилаётгани ва бошқа гуруҳ аъзосини ушлаб, дўппослаётгани тасвирланган.

Можаро бўлиб ўтган жойга етиб келган полиция ходимлари 10 дан ортиқ кишини ҳибсга олган. Жанжал нима сабабдан бошлангани номаълум бўлиб қолмоқда. Маълумотларга кўра, жанжал иштирокчиларининг бир қиси белкурак ва ломларни қурол сифатида ишлатган. Россия ИИВ ушбу ҳодисада ҳеч ким жиддий тан жароҳати олмаганини таъкидлаган. Жанг иштирокчилари орасида ўзбекистонликлар бўлгани ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил Москвадаги ётоқхоналарнинг бирида Россиянинг турли минтақаларидан келган муҳожирлар ва Марказий Осиёдан келган мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлган эди.

Россиялик бўлган ишчилар спиртли ичимлик истеъмол қилиши натижасида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига пичоқ ва болғалар ёрдамида ҳужум қилган. Можаро натижасида икки киши жиддий жабрланган, 15 киши ҳибсга олинган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас