Сабр, меҳнат, “Беневенто” – ўзбекистонлик вундеркинд билан интервью

Хабарингиз бор, “Бунёдкор” футболчиси Жасур Жалолиддинов Италия клубига ўтиши хақида

Бунга янада ойдинлик киритиш мақсадида Жасур Жалолиддиновнинг ўзи билан сухбатлашдик.

-Жасур Италия клубига ўтишингиз хақида "Бунёдкор" жамоаси директори гапирди бунга ўзингиз нима дейсиз?

- "Ҳа бу рост. Худо хохласа декабрда "Беневенто" сафига бориб қўшиламан. "Бунёдкор" рахбарияти менга таклиф тушаётганини айтишди, мен уларга агар сизлар рози бўлсанглар мен тайёрман дедим."

- "Беневенто" да ўйнаб кетишингизга ишоняпсизми? Бирданига жуда кучли чемпионатга кўчиб ўтяпсиз?

- "Тўғри жуда қийин бўлади лекин мен бор кучимни ишга соламан. Ўйнаб кетишимга ишонаман."

-"Навбаҳор" га қарши ўйин қандай кечди? "Бунёдкор" ОЧЛ га чиқа оладими? Мақсадлар қандай? Шулар ҳақида айтиб ўтсангиз.

- "Кутганимиздек ўйин жуда қийин кечди. Рақиб ҳам жиддий қаршилик кўрсатди. Бизга ғалаба зарур эди ва буни уддаладик. Энди буёғига иккала ўйин ҳам финалга тенг. Барчаси ўз қўлимизда. Жамоамиз билан ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритамиз деган умиддаман", - дейди Жасур Жалолиддинов.

Абдуманнон Қолдошев сухбатлашди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас