Аср жанги! Ҳабиб Нурмагомедов vs Флойд Мэйвезер

UFC бўйича енгил вазн чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери Али Абдул-Азиз бокс бўйича собиқ чемпион Флойд Мейвезер билан жанг қачон бўлиб ўтишини маълум қилди.

“Бошида бу жанг кейинроққа қолдирилиши кутилаётган эди, бироқ спортнинг катта отаси Дэйна Уайт Флойдни кўндирди. Фақатгина уч киши бор ҳақиқатни биламиз. Аммо тўғрисини айтсам Уайт ва Мэйвезерни биргаликда кўрганимдан хурсандман.

У ваниҳоят ўзига яхши промоутер топди. Тан олиш керак Флойд – бокс қироли, Уайт эса буюк промоутер. Улар бир бўлиб буюк ишларни бажаришлари мумкин. Уларни жуда ҳурмат қиламан, аммо Ҳабиб Флойдни янчиб ташлашига ишонаман”, - дейди Азиз.

Эслатиб ўтамиз, аср жанги 2020 йил январь ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас