Моуриньо расман “Тоттенҳэм Ҳотспур” бош мураббийига айланди

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо расман

19 ноябрь куни 2014 йилдан буён "Тоттенҳэм"ни бошқариб келган Маурисио Почеттино лавозимини тарк этганди. Шу вақтдаёқ унинг ўрнини Моуриньо эгаллаши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Моуриньонинг сўнгги иш жойи "Манчестер Юнайтед" бўлиб қолаётганди. Португалиялик мутахассис манчестерликлар клуби бошқарувини 2018 йилнинг декабрида тарк этганди. У муқаддам икки марта "Челси"ни бошқарган ва жамоа билан уч марта АПЛ чемпиони бўлган (2005, 2006, 2015). У турли йилларда "Порту", "Интер" ва "Реал" каби клубларида ҳам ишлаган.

"Тоттенҳэм Ҳотспур" жорий мавсумда 12 ўйинда 14 очко тўплади ва айни вақтда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди. Айни вақтда турнир жадвалини 12 ўйинда 34 очко тўплаган "Ливерпуль" бошқариб бормоқда.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас