Нокаут! Ҳасанбой Дусматов профессионал боксда дебют қилди

16 ноябрь, Мексикада ўзбекистонлик олимпия чемпиони Ҳасанбой Дусматов профессионал боксда илк жангини ўтказди.

Ушбу жанг Сан-Мигель-де-Альенде шаҳрида жойлашган Plaza De Toros аренасида бўлиб ўтди. Дўстматовнинг рақиби Хесус Сервантес Вилльянуэво (9-8-0, 5 KO) бўлди. Ушбу жанг 6 раундга белгиланган эди, бироқ Дўстматов рақибини узоққа олиб бормади ва биринчи жангида нокаутга учратди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас