Журналистлар итнинг боласи эмас! – Жаҳонгир Ортиқхўжаев хронологияси

Кеча, 16 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга оид аудиоёзув интернетни портлатди.

Журналистлар шаҳар ҳокимига оид ширкатлар маҳсулотлари ва хизматларига бойкот қилиш кераклигини таъкидламоқда. Ижтимоий тармоқларда бошланган кампанияда журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари #бизитниболасиэмасмиз ҳештэги билан пост ёзиб қолдирмоқда.

Шу ўринда кеча, 16 ноябрь куни тарқалган овозли ёзув билан боғлиқ воқеалар, хабарлар хронолгиясига эътибор қаратсак. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, воқеалар кеча 19:15 да бошланиб, бугун 17:03 да тин олди.

16 ноябрь соат 19:15 - QALAMPIR.UZ’да Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг аудиоёзуви эълон қилинди.

16 ноябрь соат 23:54 - Ўзбекистондаги сиёсий партиялар орасида биринчи бўлиб "Адолат" СДП Ортиқхўжаевнинг аудиосига изоҳ талаб қилиб чиқди.

17 ноябрь соат 01:57 - Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Матбуот котиби расмий баёнот билан чиқди.

17 ноябрь соат 02:11 - Ўзбекистон "Халқ" демократик партияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар текширув олиб бориши кераклигини айтиб чиқди.

17 ноябрь соат 07:30 - "Миллий тикланиш" демократик партияси раиси Алишер Қодиров ўз Facebook саҳифасида партия воқеаларни кузатиши, ҳозирча фикр билдирмаслигини маълум қилди.

17 ноябрь соат 12:07 - Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг овозидан "уйғониб кетди.

17 ноябрь соат 15:21 - Тошкент шаҳар ҳокимлиги баёнот берди ва овозли ёзув гўёки Ортиқхўжаевга тегишли экани асоссиз иддао қилинаётганини айтди.

17 ноябрь соат 15:22 - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси расмий баёнот бериб, ҳолат ўрганилаётганини айтиб чиқди.

17 ноябрь соат 15:30 - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси баёнот берди.

17 ноябрь соат 17:00 - Kun.uz нашри аудио таҳририятга оидлиги, у Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан таҳририят ходимлари ўртасидаги суҳбатда ёзиб олингани ҳақида баёнот берди.

17 ноябрь соат 17:03 - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ортиқхўжаевга оид овозли ёзувни ўрганишда Бош прокуратура билан ҳамкорлик қилаётганини маълум қилди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас