Яна ўша омадсизлик, яна ўша сценарий...

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Саудия Арабистонига мағлуб бўлди.

Дастлаб мухлисларни кўзини қувнатиб Элдор Шомуродов 16-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Салмон Ал-Фараж 23-дақиқада пеналтидан дарвозамизни ишғол қилди. Иккинчи бўлим ҳам биз учун яхши бошланди 56-дақиқасида япониялик ҳакам Арабистон дарвозаси томон пенальти белгилади ва Отабек Шукуров пеналтидан унумли фойдаланди. Бироқ яна ўша Салмон Ал-Фараж бўш қолди ва узоқ масофадан йўллаган зарбаси рикошет бўлиб дарвозадан жой олди.

Энг аламлиси 90-дақиқада Салим-Ал Досари ғалаба голини киритди....

Агар бугун Фаластин Яман терма жамоасини мағлубиятга учратадиган бўлса миллий терма жамоамиз 3-поғонага тушиб кетишади.

Нима ҳам дердик яна ҳар йилдагидек ўша омадсизлик, яна ўша сценарий....           

ЖЧ-2022 саралаши

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:3

Голлар: Элдор Шомуродов (16), Отабек Шукуров (56-п) - Салман Ал Фараж (23-п, 85), Салим Ал Досари (90)

14 ноябрь 2019 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 17:00

Ҳакамлар: Рюжи Сато, Хироши Ямаучи, Жун Михара, Юдаи Ямамото (барчаси Япония)

Назоратчи: Омар Муса Ҳалаф Абу Лум (Иордания)

Комиссар: Моҳд Сайфиддин Абу Бакар (Малайзия)

Ўзбекистон: 1.Элдорбек Суюнов - 3.Ҳожиакбар Алижонов, 9.Одил Аҳмедов, 5.Рустам Ашурматов, 4.Фарруҳ Сайфиев - 8.Икром Алибоев, 7.Отабек Шукуров, 13.Санжар Қодирқулов - 10.Жалолиддин Машарипов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 14.Элдор Шомуродов.

Саудия Арабистони: 21.Муҳаммад Ал Овайс, 13.Ёсир Ал Шаҳрони, 4.Зиёд Ал Саҳафи, 5.Муҳаммад Хубрани, 6.Муҳаммад Ал Бурайк, 7.Салмон Ал Фараж, 8.Яҳё Ал Шеҳри, 11.Хаттан Баҳбри, 14.Абдуллоҳ Отайф, 17.Фирас Ал Бурайкан, 18.Салим Ал Давсари.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас