Ўзбекистон Экологик партиясининг мақсади қандай?

Ўзбекистон Экологик партияси бир бўғинида ёшлардан иборат кучли таркибни депутатлик номзодлигига қўйишни мақсад қилмоқда!

Жамоа таркиби ёш мутахассислардан иборат бўлиб, электроника муҳандислари, дастурчилар, ёш шифокорлар, компьютер бўйича мутахассис, ёшлар иттифоқи активлари, блогерлар, ёш тадбиркорлар ва ҳуқуқшуносдан ташкил топган.

Инновацион стратегияга асосланган ҳолда, сайловларда кучли партияларни ҳам енгиб чиқишига аниқ мақсад қилинган.

Бундай жамоани ташкил этишни асосий мақсади:

1. Келажакда табиатни асраш йўлида барча техника имкониятларидан унумли фойдаланиш йўлида тактикалар ишлаб чиқиш.

2. Барча соҳалардаги мутахассис кадрлар билан мустаҳкам алоқа ўрната олиш. "Таржимон"сиз соҳага оид муаммони ўрганиб чиқган ҳолда, муаммога профессионал ёндашув ва энг тўғри ечимни танлаш имконияти.

3. Экологик ҳолатни мунтазам кузатиб бориш йўлида дастурий таьминот яратиш. Сув, ҳаво ва тупроқ таркибини кузатувини йўлга қўйиш.

4. Муқобил энергия манбааларини арзон ва маҳаллий вариантларини яратиш, шундай йўналишда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

5. Ёш авлодни табиатга муносабатини шакллантириш ва мактаб давридан кашфиётчилик йўлида тарбиялашни йўлга қўйиш учун бепул, илмий-оммабоп тўгарак марказлар ташкил этиш режасини ишлаб чиқиш.

6. Аҳоли саломатлигини сақлаш йўлида, касалликни даволаш эмас, олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш.

7. Тезкор ривожланиш ва табиатни асраш йўлидаги кашфиёт, илмий изланишларни қўллаб қуватлаш.

Ёшидан, маьлумотидан қатьий назар, янгилик яратиш йўлида бўлган барча инсонларни моддий-техник таьминот базасини яратиш. Изланувчан ёшлар учун бепул лаборатория марказлар ташкил этилишини таьминлашдан иборат. Экологик партияси табиатни асраш ва Ўзбекистон равнақи йўлида бирлашишга чақириб қолади!

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас