Рухсора Баҳромзодани табриклаймиз!

Бугун, 9 ноябрь куни Effect.uz ахборот агентлиги журналисти Рухсора Баҳромзоданинг таваллуд айёми!

Ушбу кунда Effect.uz ахборот агентлиги жамоаси Рухсора Баҳромзодани таваллуд айёми билан табриклаб, унга дунёдаги энг яхши тилакларни армуғон қилади.

“Рухсора, ҳаёт катта синовлардан иборат. Синовларни енгган инсонга бу дунёда кучли дея тариф берилади. Туғилган кунингда, ёнингда бўлмасак-да, лекин қалбан Сен билан биргамиз. Сен Effect.uz’инг юраги ва моторисан. Бўлажак фаолиятингда омад ва катта зафарлар тилаган ҳолда айтишимиз мумкинки, қаламинг доим ўткир, сўзларинг доим ширин бўлсин. Биз сенга ишонамиз – 26 ёшинг муборак бўлсин!”, Effect.uz ахборот агентлиги жамоаси.

Маълумот ўрнида,  Рухсора Баҳромзода 1993 йилнинг 9 ноябрь куни Хоразм вилоятининг Питнак шаҳрида таваллуд топган. Рухсора бугунгача ўзининг таъсирли шерлари ҳамда омма эътиборини тортадиган интервьюлари билан машҳур бўлиб, айни вақтда Effect.uz ахборот агентлиги журналисти ҳисобланади.

http://effect.uz/uploads/news/effect_uz/img_2637.jpg

http://effect.uz/uploads/news/effect_uz/img_2636.jpg

http://effect.uz/uploads/news/effect_uz/img_2628.jpg

http://effect.uz/uploads/news/effect_uz/img_2626.jpg

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас