Ўзбекистон-Тожикистон: Тошкент ҳам, ИШИД ҳам жим, аммо янги тафсилотлар бор

Тошкент ҳам, ИШИД ҳам жим, аммо янги тафсилотлар бор.

Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон – Тожикистон чегарасида бир гуруҳ ИШИД вакиллари этиб ҳисобланаётган шахслар заставага ҳужум қилган эди.

Худди шу манзарада қатор минтақавий интернет нашрларида ҳужумга оид янги тафсилотлар ўртага чиққан.

Уларни Тожикистон Ички ишлар вазирлигидаги бохабар манбасига таяниб, Душанбедаги мустақил журналист Искандар Фируз ҳам тасдиқлади.

Журналистнинг сўзларига кўра, 20 нафар ҳужумчидан кўпчилиги асли Тожикистон шимолилик бўлишган.

Бунга аксарияти айнан Тожикистоннинг Сўғд вилоятида дафн этилган жангариларнинг шахсларига оид маълумотлар далолат қилган.

Маълум бўлишича, заставага ҳужум қилганлар орасида 3 нафар аёл ҳам бўлган.

Бундан ташқари, ушбу шахслар Душанбе рақамидаги машиналарда бўлишган.

"Ишкобод" чегара постига қадар етиб келишлари ҳам "ғалати" баҳосида эътибор топа бошлаган.

Манба. BBC

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас