Бир гуруҳ ғаразли шахслар сохта паспорт билан Ўзбекистонга киришга уринди (ФОТО)

Ўзбекистонга бир гуруҳ шахслар қалбаки Малайзия паспорти билан киришга уринишди.

Бу ҳақда ДХХ Чегара қўшинлари матбуот хизмати хабар қилди.

Маълумотларга қараганда, 8 ноябрь куни Тошкент халқаро аэропортида 6 нафар шахс томонидан тақдим этилган Малайзия паспортлари текширилган ва қалбаки эканлиги аниқланган.

Айни дамда тегишли орган вакиллари ўтказган суриштирув ишлари натижасида ушбу шахслар аслида Шри-Ланка фуқаролари эканлиги аниқланган. Уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.

http://effect.uz/assets/plugins/tinymce/plugins/filemanager/thumbs/2.jpg  

http://effect.uz/assets/plugins/tinymce/plugins/filemanager/thumbs/3.jpg

http://effect.uz/assets/plugins/tinymce/plugins/filemanager/thumbs/4.jpg

http://effect.uz/assets/plugins/tinymce/plugins/filemanager/thumbs/5.jpg

http://effect.uz/assets/plugins/tinymce/plugins/filemanager/thumbs/6.jpg

 

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас